Канадада ўрмон ёнғинлари юз берди

Канадада ўрмон ёнғинлари юз берди

Канада ўрмон ёнғинлари юз берди. Оқибатда Галифакс шаҳри маъмурияти фавқулодда ҳолат эълон қилди.

Галифакс шаҳрида ўрмон ёнғинлари оқибатида ўнлаб уйлар вайронага айланди. Қурғоқчилик ва кучли шамол ёнғинни тўхтатишга тўсқинлик қилди. Бир неча кундан буён ўт ўчирувчилар ёнғинга қарши кураш олиб боришди, бироқ ҳозирча натижа бўлмади.

Ёнғин 798 гектар майдонни қамраб олди. Галифаксдаги ёнғинлар электр таъминотида узилишларга сабаб бўлди ва бир қанча мактабларни ёпишга тўғри келди. Ўн минглаб фуқаро хавфсиз жойларга кўчирилди. Улар учун вақтинчалик яшаш жойлари ташкил этилди.

“Ёнғинни назорат қилиб бўлмаяпти. Аммо ўт ўчирувчилар, авиация бўлинмаларининг саъй-ҳаракатлари туфайли биз ёнғиннинг янада тарқалиб кетишининг олдини олдик”, деди Галифакс минтақавий ёнғин ва фавқулодда вазиятлар хизмати бошлиғи ўринбосари Дэвид Мелдрам.

Ўт ўчирувчилар ҳудудни ёнғиндан халос қилишга уринмоқда. Улар нафақат ўз кучларига таянмоқда, балки шамолнинг тинишига ҳам умид қилмоқда. Шамол тез орада йўналишини ўзгартириши ва тиниши мумкин. Ҳозирча фавқулодда ҳолат режими амал қилмоқда. У етти кун давомида амал қилиши кўзда тутилган, деб хабар бермоқда mir24.tv.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!