АҚШ вице-президенти ва президентликка номзод Камала Харрис Оқ уй веб-сайтида унинг соғлиғи ҳақидаги шифокор ҳисоботини эълон қилди. Унда айтилишича, 59 ёшли Харрис соғлом, жисмонан ва руҳий жиҳатдан барқарор, чекмайди, спиртли ичимликларни кам ва меъёрида истеъмол қилади, спорт билан шуғулланади, фақат мавсумий аллергиядан азият чекади. Шифокорнинг хулосаси шундаки, Харрис давлат хизмати билан боғлиқ барча вазифаларни, жумладан, давлат раҳбари сифатида ҳам бажаришга қодир.
Харриснинг маслаҳатчиларининг фикрига кўра, бу пост унинг рақибининг хатти-ҳаракати билан яхши таққосланади. Доналд Трамп кўп йиллар давомида, шу жумладан президент бўлганида ҳам, унинг соғлиғи ҳақида жуда камдан-кам ҳолларда ва чекланган даражада маълумот тарқатган. У жорий сайлов кампаниясида, ҳаттоки суиқасддан кейин ҳам бундай қилмаяпти, бу Харриснинг сўзларига кўра, сайловчиларда 78 ёшли Трампнинг яна тўрт йиллик банд бўлган президентлик дастурига дош бера оладиган даражада соғломми, деган савол туғдириши мумкин.
Москва Яманнинг “Ансоруллоҳ” гуруҳи билан алоқада экани, Исроил ва унинг иттифоқчиларига қарши амалиётларида унга ёрдам бериш учун қурол жўнатаётгани АҚШнинг ғазабини қўзғатди.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Ғазо секторида инсониятга қарши ва уруш жиноятлар содир этгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди.
Россия Федерацияси «ДХР», «ЛXР» деб номланган ва Украинанинг Запорожье ва Херсон вилоятларининг бир қисмини қўшиб олиш тажрибасидан мамлакатга бошқа «янги ҳудудлар» ни қўшишда фойдаланиши мумкин.
Пхенян тарғиботчилари Жанубий Кореяда президент Юннинг ўтган ҳафта ҳарбий ҳолат эълон қилиш тўғрисидаги ҳайратланарли қароридан сўнг юзага келган сиёсий ғалаённи изоҳлашда шошилмади.
Россия ўз қўшинларини Сурия шимолидаги фронт чизиғидан ва Алавий тоғларидаги постлардан қисман олиб чиқмоқда, аммо уларни иккита асосий базада - Латакия вилоятидаги Хмеймим авиабазаси ва Ўрта эр денгизи соҳилидаги Тартус ҳарбий-денгиз базасида қолдирмоқда. Бу ҳақда Reuters Суриянинг тўрт нафар расмийсига таяниб ёзмоқда.
Жанубий Корея парламенти ўтган ҳафтада мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этишга муваффақиятсиз уриниш қилган президент Юн Сок Ёлга импичмент эълон қилиш учун овоз берди, деб хабар бермоқда “Yonhap”.
Таиланднинг Ум Пҳанг шаҳрида Қизил Хоч фестивалида портлаш содир бўлди, оқибатда 50 га яқин киши жароҳатланди, тўрт киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Ком Чад Луэк.