ЖССТ семизликни эпидемия деб эълон қилди

ЖССТ семизликни эпидемия деб эълон қилди

Инсоният яқин йилларда яна бир глобал хатар билан рўбарў келиши мумкин. Бу — семизлик! Маълумотларга кўра, сўнгги 30 йил ичида дунёда семиз одамлар сони уч баравар ошган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2030 йилга бориб ер юзи аҳолисининг қарийб 45 фоизи семириб кетиши мумкинлигидан жиддий хавотирда.

❗️Энг ёмони, муаммо кўлами ҳозирданоқ ташвишланарли даражага етган. Шу боис кеча ЖССТ семизликни Европа минтақасида эпидемия деб эълон қилди.

📌 Ташкилот ҳисоботида келтирилишича, кўҳна қитъада яшовчи катта ёшли аҳолининг 60 фоизи ортиқча вазн ва семиришдан азият чекмоқда.

📌 Қолаверса, ҳар уч боладан бирига (ўғил болаларнинг 29 фоизи ва қизларнинг 27 фоизига) шу ташхис қўйилган. Энг ёмони, мазкур касаллик туфайли ҳар йили 1,2 миллион киши ҳаётдан кўз юммоқда.

Хўш, бу муаммони қисқа муддатда бартараф этиш мумкинми?

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти хулосасига кўра, ҳозирги динамикани ҳисобга олганда, Европадаги ҳеч бир давлат 2025 йилгача семиришга қарши курашда ижобий натижага эриша олмайди.

Жисмоний фаолликнинг пасайиши, нотўғри овқатланиш, коронавирус чекловлари туфайли юзага келган салбий оқибатлар яқин йилларда одамлар саломатлигига зиён етказишда давом этади.

Ана шуларни инобатга олиб, ЖССТ муаммони самарали ҳал этишга қартилган қатор тавсияларни тақдим этди.

Унга кўра:

✅ таркибида шакар бўлган ичимликлар учун солиқ жорий этилиши катта самара беради;

✅ саломатлик учун фойдали бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари нархини пасайтириш мақсадга мувофиқ;

✅ аҳолининг спорт мусобақалари ва соғлом турмуш тарзини таъминлашга қаратилган бошқа тадбирлардаги иштирокини кенгайтириш керак;

✅ бирламчи тиббий хизматдан фойдаланиш тизимини соддалаштириш лозим.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!