ЖССТ авиакомпанияларнинг эмланганлик ҳақида ҳужжат талаб қилишига қарши чиқди

ЖССТ авиакомпанияларнинг эмланганлик ҳақида ҳужжат талаб қилишига қарши чиқди

ЖССТ мутахассислари халқаро ҳаво қатнови учун эмлашни тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилишни тавсия этмайди.

Бу ҳақда коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият бўйича фавқулодда вазиятлар қўмитаси йиғилиши якунларидаги баёнотда қайд этилган.

«Эмланганлик ҳақида далил талаб қилиниши тенгсизлик ва ҳаракат эркинлигини кучайтириши мумкин», дейилади баёнотда.

Аввалроқ, Австралия ва Янги Зеландия карантин талабларига амалга қилмаган ҳолатда икки томонлама парвозларни қайта тиклаган эди. Мазкур давлатларнинг умумий аҳолиси 30 миллион нафардан кўп бўлсада, сўнгги ойларда уларда янги ҳолатлар жуда кам аниқланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!