Жиззахлик йигит талаба аёлга беҳаё суратлари билан таҳдид қилаётгани аниқланди

Жиззахлик йигит талаба аёлга беҳаё суратлари билан таҳдид қилаётгани аниқланди

Жиззах вилояти Зафаробод туманида яшовчи, пойтахтдаги олий ўқув юртларидан бирида таълим олаётган аёл ички ишлар органларига мурожаат қилиб, Жиззах шаҳарининг Обод маҳалласида яшовчи, 1992 йилда туғилган Э.А. унга нисбатан товламачилик қилаётганлигини билдирган. Маълум бўлишича, йигит аёлнинг беҳаё суратларини ижтимоий тармоқда тарқатишини айтиб, 8 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Жабрланувчининг аризаси асосида вилоят ИИБ жиноят қидирув бошқармаси томонидан тезкор тадбир уюштирилди. Қисқаси, товламачи Жиззах шаҳрининг Заргарлик маҳалласи ҳудудида 3 минг АҚШ доллари олган пайтида ушланди. Ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилган.   


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!