19 февраль куни ижтимоий тармоқларда “Яна битта оқпадар” фарзанд 80 ёшли отасини ҳақоратлаб (Жиззах вилояти, Янгиобод тумани) унга қўл кўтарган деб номланган видео тарқалди.
Ҳолат юзасидан 2019 йилнинг 13 февраль куни Жиззах вилояти Янгиобод тумани Сармич МФЙ Пастки Сармич қишлоғида яшовчи 1936 йил туғилган, муқаддам икки маротаба 2002 йил 17 сентябрь куни Жиноят кодексининг 25,97-моддаси 1-қисми ва 2015 йил 13 август куни Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “в,ж” бандлари билан судланган фуқаро О.Толипов хонадонида содир бўлганлиги, видеода кўринган кекса ёшли отахон - хонадон эгаси фуқаро О.Толиповнинг ўзи бўлиб, у сўнгги марта собиқ турмуш ўртоғи О.Жўраевани 2015 йил 13 август куни қасддан ўлдиргандан сўнг агрессив ҳолатга тушиб қолганлиги, ўзи мустақил ҳаракат қила олмаслиги, шунингдек кўзи кўрмаслиги, соч, соқол ва тирноқларини олиш мақсадида фарзандлари унга қараган вақтида у доимий равишда қаршилик кўрсатиб, қўпол сўзлар билан ҳақорат қилиб келиши, яшаш хонадонида кийимларини ечиб ташлаш ҳолатлари кузатилиб келинаётганлиги, ҳолат содир бўлган кунда ҳам фуқаро О.Толиповнинг ўғли 1972 йил туғилган З.Толипов ва унинг турмуш ўртоғи 1970 йилда туғилган М.Мансурова О.Толиповнинг кийимларини алмаштириш, ювинтириш ҳамда танасининг орқа қисмига тошган яраларга дори қуйиш мақсадида яшаш хонадонининг пеш айвонига олиб чиққанлиги, у эса доимгидек ўғли ва келинига қаршилик кўрсатганлиги, ҳолатни З.Толиповнинг қизи 2000 йилда туғилган Ш.Обиджонова қўл телефонида тасвирга олганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Янгиобод тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Жалолиддин Машарипов Ўзбекистон миллий терма жамоаси қайдномасидан чиқарилгани хабар қилинмоқда. Унинг ўрнига Русланбек Жиянов 26 нафар футболчидан иборат якуний рўйхатга киритилиши кутилмоқда.
Қатар Эроннинг музлатилган активлари атрофидаги баҳсни ҳал этиш бўйича музокаралар доирасида Теҳронга 12 миллиард долларлик молиявий кўмак пакетини таклиф қилди.
У метро йўловчиларини турли провокацион ҳаракатлар орқали жанжалга ундаб, уларнинг реакцияларини видеога олган ва кейинчалик ушбу лавҳаларни ижтимоий тармоқларда тарқатиб келган.
Фотосессиялар йирик мусобақалар олдидан жамоаларнинг барча футболчилари ва бош мураббий иштирокида ташкил этилади ва ташкилий қўмитанинг расмий фото суратчиси томонидан амалга оширилади.
Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.
2026 йилги жаҳон чемпионатидаги дебютига пухта тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон миқёсида ҳам эътибор ва эътироф қозона бошлади.
Исроилнинг яна бир расмий вакили Ynet нашрига маълум қилишича, минтақада ушбу келишув Эрон томонидан ўтказилган босим ва Қўшма Штатларнинг ён босиши натижаси ўлароқ қабул қилинмоқда.
Берлиндаги Фан ва сиёсат жамғармаси (SWP) эксперти Янис Клюге 2026 йилнинг январ-март ойлари якунлари бўйича шундай баҳо берди. Унинг маълумотларига кўра, ушбу даврда Россиянинг ҳарбий харажатлари янги максимал даражага — 5,9 триллион рублга етган.
Fox News хабар беришича, АҚШ президентининг Украина бўйича собиқ махсус вакили Кит Келлог Исроилда ядровий қурол мавжудлиги ҳақида жамоатчиликда янги муҳокамаларга сабаб бўладиган баёнот берган.
2026 йил 10 июнь куни Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси бош қароргоҳида ташкилотнинг “Туркий дунё дипломатияси дурдоналари” китоблар туркуми доирасида нашр этилган янги асар — таниқли жамоат, давлат ва сиёсат арбоби, Туркий Давлатлар Ташкилоти Оқсоқоллар Кенгаши аъзоси, тарих фанлари доктори, профессор Ҳасан Ҳасановнинг “Венгерлар ва озарбайжонларнинг умумий этник илдизлари” номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
8 июнь куни Самарқанддаги Регистон майдонида дунёга машҳур қўшиқчи, қўшиқнавис ҳамда «Грэмми», «Оскар», «Тони» ва «Эмми» мукофотлари соҳиби Жон Ледженднинг узоқ кутилган концерти бўлиб ўтди.
Шимолий Ирландиянинг бир қатор шаҳарларида муҳожирларга қарши оммавий тартибсизликлар юз берди. Намойишлар Белфаст шаҳрида суданлик эркакнинг бир кишига пичоқ билан ҳужум қилгани ҳақидаги хабарлар ортидан бошланган.