Шунингдек, болаларнинг онасини хориждан қайтариш чоралари кўрилмоқда.
Аввалроқ Жиззах вилоятида ота ўз болаларини аёвсиз калтаклагани ва бунинг ортидан жиноят иши қўзғатилгани хабар қилинганди. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига кўра, ҳозирда жабрланган болалар оилавий болалар уйига жойлаштирилган.
Қайд этилишича, Шароф Рашидов туманида содир бўлган ушбу ҳодиса ортидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Жиззах вилояти бошқармаси масъул ходимлари ҳамда тегишли мутасаддилар зудлик билан воқеа жойига етиб борган. Вояга етмаганлар биринчи навбатда Бирламчи кўмак марказига жойлаштирилган ва улар тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилган. Тиббий хулосаларга кўра, болаларнинг саломатлиги қониқарли ҳолатда экани аниқланган.
“Вояга етмаганлар билан Шароф Рашидов тумани «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази психологлари томонидан зарур психологик ёрдамлар кўрсатилди. Ҳозирги пайтда мазкур вояга етмаганлар болалар оилавий болалар уйига жойлаштирилган. Болаларнинг кундалик назорати таъминланиб, улар тўлиқ давлат ҳимояси остига олинди”, дейилади хабарда.
Аниқланишича, айни пайтда болаларининг онаси хорижда ишлаяпти ва ҳозирда уни Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилмоқда.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.