Жиззахда икки фуқаро ноқонуний балиқ овлаб, табиатга салкам 106 млн сўм зарар етказгани аниқланди

Жиззахда икки фуқаро ноқонуний балиқ овлаб, табиатга салкам 106 млн сўм зарар етказгани аниқланди

Табиат ресурслари вазирлиги Сирдарё вилояти бошқармаси, вилоят прокуратураси, Ички ишлар ва Миллий гвардия органлари ҳамкорлигида назорат рейд тадбирини ўтказди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, тадбир давомида Сирдарё вилояти Сардоба сув омборидан фуқаролар С.Қ. ва Ш.Э. ўзларига тегишли бўлган 2 дона резина қайиқ, 4 дона эшкак ва 4 дона 320 метрли тақиқланган балиқ тутиш қуроли, яъни лескали тўр ёрдамида жами 6 турдаги 388 дона балиқни ноқонуний равишда овлагани аниқланган.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайвонот дунёсига етказилган 105 миллион 870 минг сўм зарар миқдори белгиланган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!