Жиззах вилоятида жамоат транспортидан фойдаланиш йўловчиларга қулайлик туғдиряптими ёки аксинча?

Жиззах вилоятида жамоат транспортидан фойдаланиш йўловчиларга қулайлик туғдиряптими ёки аксинча?

Жиззах шаҳар аҳолиси жамоат транспортидан фойдаланишда кўплаб муаммоларга дуч келаётгани бор гап. Шаҳар марказида 14 йўналишда 185 та автобус қатнови белгилаб берилган. Ҳамюртларимизнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган муаммолардан бири, бир неча маҳаллаларга (жумладан, “Қипчоқ”, “Турон”, “Жиллиғулли”, “Боғишамол”) автобус қатнови йўлга қўйилмаган. Бу вазиятда эса “Дамас” ҳайдовчилари ва “учар такси”лар йўлкира ҳақини ошириб олишган. Бу эса шаҳар марказидаги мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари, ўқувчи ва талабалар, ишчи ходимлар, кексалар, ногиронларга ноқулайлик туғдирмоқда.

Автобуслар ўз вақтида белгиланган график асосида қатнамай, ҳудуддаги “Кўк бозор” ва “Ором” бозорлари атрофида йўловчи пойлаб, автоулов салони лиқ тўлмагунича жойидан қўзғалмайди. Ҳайдовчиларнинг қўпол муомаласи кўнглингизни ранжитса, ҳар 20-30 метрда тўхтаб йўловчи териши асабингизни бузади. Қоида бўйича ҳар бир бекат оралиғи 500 метрдан иборат бўлиши керак эмасми? Йўлкира ҳақи 800 сўм. Аммо бир ойдирки ҳайдовчилар ҳеч бир асоссиз йўлкира ҳақини 1000 сўм қилиб белгилаб қўйишган. Бу ҳолатга Ўзбекистон автомобиль транспорт агентлиги Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари Абдумурод Бобомуллаев шундай изоҳ берди.

- Айни пайтда Жиззах шаҳрида 185 та автобус қатнови йўлга қўйилган. Шаҳарликларни бу борадаги эҳтиёжини қондириш учун яна 50 та автобус зарур. Шу сабабли баъзи бир ҳудудларни автобус билан таъминлашнинг иложи йўқ. Шунингдек, шаҳарда фаолият юритаётган транспорт уюшмаларининг барчаси хусусий ҳисобланади. Мазкур уюшмалар томонидан даромадли йўналишлар қамраб олинди. Нисбатан кам фойда берадиган йўналишларга автобуслар қўйилмади. Келтирилган муаммоларнинг асл сабаби шунда. Шу боис жорий йилнинг сўнгига қадар 50 дона автобус харид қилиш қилиш учун Самарқанд автомобиль заводи ҳисоб рақамига пул ўтказилган. Бекатларнинг йўқлиги ва автобусларнинг маълум бир график асосида қатнамаслигини бартараф этиш мақсадида Жиззах вилояти ҳокимлигига таклифлар киритганмиз. Ҳайдовчиларнинг масъулиятсизлиги ва келтирилган камчиликларда юртдошларимизнинг ҳам қисман айби бор деб ўйлайман. Бу вазиятда маҳалла фаоллари, оқсоқоллар ва жамоатчиликнинг таъсири зарур.

Кунлик режани бажаришга мажбурмиз. Гоҳида ўзимизга ҳам пул етказолмаймиз. Бунинг устига уловнинг ремонти бор, шунга мажбурмиз. Ҳозир ҳамма “таксичи”. Ноқонуний таксичилар фаолиятига барҳам берилмас экан аҳвол шу тахлит давом этаверади.

Бу вазиятга йўловчилар ҳам фикр билдиришди.Ўзини Дилфуза Мамадалиева деб таништирган йўловчи шундай дейди:

- Қўлларида пул билан автобусларга интилаётган мактаб ўқувчиларининг сарсонгарчилигига барҳам берилса, фарзандларимиз учун махсус автобуслар қатнови йўлга қўйилса яхши бўлар эди.

Нодира Пардаева исмли онахоннинг ҳам гапларида жон бор.

- Уюшмалар тажрибали ҳайдовчиларни эмас, кўпроқ ёш йигитларга ишониб автоуловни топширяпти. Ўзингиз ўйлаб кўринг, айрим ёшлар қони қайноқ. Баъзи ҳолларда уларни кимўзарга пойга ўйнаши, қўполлик билан йўловчиларга муомала қилиши кишини ранжитади. Ахир улар йўловчиларнинг ҳаётига масъул эмасми? Мақсад фақат пул топиш бўлмаслиги керак. Сифатли хизматни йўлга қўйиш учун, аввало, маданиятни ўзимиздан бошлайлик. Чипталар сотишни йўлга қўйиш, диспетчер хоналарини ташкил қилиш керакдир балки...

Баъзи фикр билдирувчилар аҳвол ҳеч қачон ўзгармаслигини ва бунга анча борлигини очиқ айтишди. Муаммолардан кўз юмиб кетолмаймиз. Мақсадимиз айбдор қидириш эмас, балки кўпчилик ҳамюртларимиз учун оддий ҳолатга айланиб улгурган камчиликларни бартараф этиш. Ҳайдовчиларнинг масъулиятсизлиги, қатновлардаги камчиликларда ўзимизда ҳам айб бор. Лоқайдмиз. Бу вазиятда маҳалла фаоллари, оқсоқоллар ва жамоатчиликнинг таъсири зарур. Ўша ноқонуний ҳаракатланаётган “такси” эгалари ҳам бегона эмас, жиззахликлардир. Масалага Жиззах вилоятидаги тегишли ташкилот мутасаддилари эътибор қаратишига ва камчиликлар ижобий ечим топишига умид боғлаймиз.

Гулчеҳра Шарипова,

Kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

9 январь АҚШда мотам куни деб эълон қилинди

Бу ҳақда Оқ уй сайтида эълон қилинган баёнотда айтилади.

2005 йилда туғилган бразилиялик қиз UFC билан шартнома имзолади (ФОТО)

19 ёшли бразилиялик Элис Перейра аралаш яккакурашлар оламидаги энг нуфузли ташкилот — UFC билан шартнома имзолади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши мурожаати

.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси “Манчестер Сити”га ўтиши мумкин

“Ланс” ҳимоячиси Абдуқодир Хусанов топ-клублар эътиборини тортишда давом этмоқда.

Ғарб Россиядан санкцияларни АҚШга кўчиришни таклиф қилди

Санкциялар Россиядан олиб ташланиши ва АҚШга ўтказилиши керак, чунки Нью-Йоркдан фарқли ўлароқ, Москвада санкциялар остида ўнлаб метро станциялари очилди . Ирландиялик журналист Чей Боуз Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида шундай таклиф билан чиқди.

Майк Тайсоннинг рекордини янгилаган, қарийб бир ҳафта олдин жанг қилган чемпион боксчи 35 ёшида вафот этди

Бу ҳақда америкалик менежер, қўшиқчи Ne-Yo маълум қилди.

Родри «Олтин тўп»га Винисиус лойиқлигини айтган Роналдуга жавоб қайтарди

Родри Криштиану Роналдунинг «Олтин тўп» ҳақидаги сўзларига изоҳ берди.

Москва ғазабда: Барча жавобгарлик АҚШда...

Россия газини Украина орқали етказиб беришнинг тўхтатилиши европаликларнинг турмуш даражасига “энг салбий таъсир кўрсатади”, шунингдек, Европанинг иқтисодий салоҳиятини заифлаштиради, дейди Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова.

Рус гази тўхташи қайси давлатларга таъсир қилади, қайсиларига таъсир қилмайди?

Европа Иттифоқи ва НАТО аъзоси Словакия ва унинг бош вазири Роберт Фитсо Украина ва унинг президенти Владимир Зеленский билан Россия газининг Украина орқали транзитининг тўхташи юзасидан тўқнаш келишди.

Эртага, 31 декабрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 31 декабрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечаси бироз ёмғир ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Кечаси 2-4, кундузи 8-10 даража илиқ бўлади.

Қаттиқ совуқ қачон чекиниши маълум қилинди

Ёғиб ўтган қордан сўнг Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қор қоплами ҳосил бўлди. Бугун эрталаб ҳаво ҳарорати 8-13 даража совуққача, айрим жойларда 15 даража совуққача, энг чекка жанубда 4-6 даража совуққача пасайди.

Ўзбекистонга яна қорли совуқ ҳаво кириб келмоқда

20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.

Қодиров Ўзбекистон раҳбариятини "уйғониш қўнғироғи"дан огоҳлантирди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Ўзбекистон раҳбариятини Ғарб оммавий ахборот воситалари кўмагидаги “уйғониш қўнғироғи” ҳақида огоҳлантирди.

Учинчи жаҳон уруши айнан қаерда бошланиши айтилди

Кремл бир неча бор рус диаспорасини ҳимоя қилиш баҳонасида ҳарбий ҳаракатларни бошлаган. Грузия, Молдова ва Украинада шундай бўлган.

Пропан нархи тушишда давом этмоқда, бензин эса....

Эътиборли жиҳати шундаки, пропан нархининг кетма-кет бундай арзонлашиб бориши яқин орада кузатилмаган.

«Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусанов учун «Ланс»га қанча пул таклиф этаётгани маълум бўлди

«Манчестер Сити» клуби 20 ёшли ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиш учун 20 миллион фунт стерлинг тўлашга тайёр.

Хонанда Бахтиёр Султонов вафот этди​​​​​​​

Бу ҳақда "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси хабар берди.

Қозоғистонда йирик йўл-транспорт ҳодисаси: қурбонлар сони ортиб бормоқда

Оммавий авария қурбонлари сони 20 нафарга етди

Фаластин вакили БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида йиғлади

Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда .

Қибрайда қўшни давлатдан тортилган яширин ер ости қувури аниқланди

У орқали бензин контрабандаси амалга оширилган!

Трамп Исроилга хайрихоҳ шахсни Яқин Шарқ бўйича махсус элчи ўринбосари этиб тайинлади

Ортагус Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняхунинг мухлиси сифатида тасвирланган махсус элчи Стивен Виткофф қўл остида хизмат қилади.

Юннинг тарафдорлари норозиликни давом эттирмоқда

Президентнинг юзлаб тарафдорлари унинг қароргоҳига йиғилиб, терговчиларга тўсқинлик қилишди.

Жанубий Кореядаги қарама-қаршилик ҳақида яна нимани биламиз?

Уларда ўқотар қурол бўлганга ўхшаса-да, мулозимнинг айтишича, тўқнашувда ҳеч қандай қурол ишлатилмаган.

Сўнгги икки кун ичида фашистлар Ғазонинг 150 нафар аҳолисини ўлдирди

Индонезия касалхонасининг атрофи босқинчилар томонидан кучли ўққа тутилмоқда.

“Уральских авиалиний” самолёти фавқулодда қўнишни амалга оширди

Аэропортда самолётни ўт ўчириш ва тез ёрдам хизматлари кутиб олди.

Полшада фермерлар норозилик намойишларини бошлади

Фермерлар намойишига, шунингдек, овчилик жамияти вакиллари ҳам қўшилган, улар ўрмонлардан фойдаланиш ва ов қилиш борасидаги ЕИ ҳамда ҳукумат сиёсатидан норози.

Ҳусийлар Исроилга қарши муваффақиятли зарба берганини даъво қилмоқда

Бу ҳақда ҳусийлар вакили Яҳё Сария маълум қилди, дея хабар беради “Ал-Масираҳ” .

АҚШ Хитой компаниясини киберҳужумларда айблаб, унга қарши санкциялар киритди

Бу ҳақда бошқарма сайтида хабар берилган .

Таиландда испаниялик турист фил ҳужуми оқибатида ҳаётдан кўз юмди

Испаниялик турист Таиландда фил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди.

15 ёшли «ҳайдовчи» йўловчининг бошига етди

Бухоро вилояти, Когон туманидаги Туткунда маҳалласи ички автомобиль йўлида 15 ёшли «ҳайдовчи»нинг ноқонуний хатти-ҳаракати оқибатида 32 ёшли фуқаро оғир тан жароҳати олган.

Хусийлар Исроилга йирик ҳужум ҳақида эълон қилди

Яманнинг “Ансор Аллоҳ” ҳаракатининг ҳусий жангарилари Тел-Авив ҳудудидаги электр станциясига муваффақиятли зарба берганини эълон қилди.

Ядро қуроли кўпайишдан тўхтагани йўқ

Яқинда Пентагон АҚШ Конгрессига тақдим этилган ХХРнинг ҳарбий қудрати ҳақидаги йиллик ҳисоботини эълон қилди.

Давлатни бошқаришнинг парламент тизими, албатта, яшашга ҳақли, бироқ у собиқ иттифоқ мамлакатларига ҳозирча наф келтирган эмас — Қозоғистон президенти

Қосим-Жўмарт Тўқаев бундай фикрни Ана тили газетасига берган интервюсида билдирди.

Қозоғистонда 40дан ортиқ автомобил тўқнашди

Воқеа жойида полиция ва фавқулодда вазиятлар хизмати ходимлари ишламоқда.

2024 йилда Покистонда қанча аёл “номус қотилликлари” қурбони бўлгани айтилди

Бу жиноятларнинг кўпчилиги айниқса, Синд ва Панжоб вилоятларида қайд этилган.

Саудия Арабистонида Эроннинг олти нафар фуқароси қатл қилинди

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Саудия Арабистонининг Теҳрондаги элчиси Абдуллоҳ бин Сауд ал-Анезийни чақириб, унга содир этилган қатллар муносабати билан “кескин иборалар” билан норозилик нотасини топширган.

2025 йилда ўз кўзингиз билан кўришга арзийдиган етти осмон ҳодисаси

Тўлиқ Ой тутилиши 7 сентябрь куни содир бўлади, Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудларида тўлиқ бўлиб, узоқ вақт давом этади.

Асад режими ағдарилганидан кейин 115 мингдан ортиқ суриялик ўз ватанларига қайтди

Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги бошқармаси маълум қилди.

Бухорода 12 ёшли қизнинг 4 ойлик ҳомиласи борлиги маълум бўлди

Қиз Бухоро шаҳар перинатал марказига ётқизилган.

Исроилнинг Ғазо марказидаги ҳаво ҳужуми оқибатида 13 киши ҳалок бўлди

Соғлиқни сақлаш расмийларининг айтишича, ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар орасида болалар ва аёллар ҳам бор.