Италиянинг «Сассуоло» клуби ва Австралия терма жамоаси ҳужумкор ярим ҳимоячиси Кристиан Вольпато ноқулай вазиятга тушиб қолди. The Sun нашри хабарига кўра, ўтган кечаси ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 22 ёшли футболчини тезликни оширгани учун икки марта тўхтатишган.
Биринчи марта тезликни оширгандан сўнг, Вольпато алкоголь бўйича тест топширган ва натижа салбий чиққан. Бироқ орадан бироз вақт ўтгач, Сидней полицияси ҳайдовчини яна тўхтатган — бу сафар ярим ҳимоячининг организмида кокаин моддаси аниқланган.
Вольпато тезликни оширгани учун жаримага тортилди ва унинг ҳайдовчилик гувоҳномаси ярим йилга бекор қилинди. Шунингдек, кейинги текширувлар учун футболчидан қўшимча таҳлиллар олинган.
Вольпато 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этган эди. Австралия терма жамоаси таркибида футболчи учта ўйинда майдонга тушиб, 1/16 финалгача етиб борган.
1. 🇺🇿 Ўзбекистон — Марказий Осиёдаги энг йирик олтин ишлаб чиқарувчи. Ўзбекистон 2025 йилда 9,9 миллиард долларлик олтин экспорт қилди. Марказий банк захираси — 415,5 тонна олтин. Бу дунёдаги энг йирик захиралардан бири.
Бугун, 5 август куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) мажлислар залида миллий терма жамоа бош мураббийи Фабио Қаннаваро иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Мутахассислар куннинг энг иссиқ вақтларида очиқ ҳавода узоқ қолмаслик, кўпроқ сув ичиш ва болалар ҳамда кексалар саломатлигига алоҳида эътибор қаратишни тавсия этмоқда.
Латвия Миллий Қуролли кучлари штаби офицери Янис Слайдинш Россия ва Беларус президентларидан ҳам худди Венесуэла ва Эрон раҳбарларидек "қутулиш" кераклигини маълум қилди.
Қорақалпоғистонда фермер хўжалигидан газ учун асоссиз ундирилган 96 млн сўмдан ортиқ маблағ қайтарилди. Ўрганишларда газ сарфини аниқлашда асосий қурилма ўрнига юқорироқ кўрсаткич қайд этган иккинчи ҳисоблагич маълумотларидан фойдаланилгани аниқланди.
Ҳароратнинг бор-йўғи 1 даражага кўтарилиши матча чойи ҳосилига ва унинг ўзига хос таъмига жиддий хавф туғдирмоқда. Натижада чой тобора тахирлашиб, нархи сезиларли даражада ошиши мумкин.
Испания Ички ишлар вазири Фернандо Гранде-Марласка Сеута анклавига кирган 72 минг нафар муҳожирдан 70 минг нафари аллақачон Марокашга қайтарилганини маълум қилди.
Фернандес Магалён автомобил ўғирлаш, товламачилик ва наркотик савдосида ҳам айбланмоқда. Унга нисбатан АҚШ Миллий хавфсизлик бошқармаси ҳам тергов олиб бормоқда.