ЖАР ўз фуқароларининг Россия армияси сафида Украинага қарши жанг қилаётгани юзасидан тергов бошлади, деб хабар бермоқда Bloomberg.
Агентлик манбаларига кўра, тергов жараёнини бошлаш тўғрисидаги буйруқ Жанубий Африка Республикаси президенти Сирил Рамафоса томонидан берилган. Тергов 17 нафар жанубий африкалик “Донбассда тузоққа тушиб қолганини” айтиб, ЖАР ҳукуматидан ёрдам сўраганидан кейин бошланди.
"Жанубий Африка Республикаси ҳукумати бу шахсларни ортга қайтариш учун дипломатик каналлар орқали иш олиб бормоқда. Жанубий африкаликлар урушга “фойдали шартномалар” билан алданган ҳолда ёлланган", дейилади Рамафоса маъмурияти баёнотида.
Жанубий Африка Республикаси қонунчилигига кўра, фуқароларнинг хорижий ҳукуматларга ҳарбий ёрдам кўрсатиши ёки ЖАР ҳукумати рухсатисиз бошқа давлатларнинг ҳарбий ҳаракатларида иштирок этиши ноқонуний ҳисобланади.
Бу шахслар қайси томонда жанг қилгани ҳақида президент маъмурияти маълумот бермаган. Аммо 2022 йилдан бери маҳаллий оммавий ахборот воситалари жанубий африкаликларнинг Россия томонидан урушда қатнашиш учун ёлланаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган.
2024 йил сентябр ойида Business Insider Africa нашри Кения ҳукумати ҳам урушга ёллаш ҳолатлари юзасидан тергов бошлаганини ёзганди.
Ўзбекистон футболида катта ўзгаришлар даври бошланмоқда. Президентнинг янги қарорига мувофиқ, Суперлига клубларини молиявий соғломлаштириш ва босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича аниқ «йўл харитаси» белгиланди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.