«Ўзбекистонга оқиб ўтаётган сувни Ўзбекистон томони қандай қилиб олишининг бизга фарқи йўқ. Бу қувур линияси, ариқ ёки ҳаво орқали бўладими, муҳим эмас. Асосийси, ҳар бир ҳаракат томонлар ўртасида келишиб олинади», — деди у «Кабар» агентлигига берган интервьюсида.
«Қирғизистон томони Кампиробод сув омбори сувининг атиги 10 фоизидан фойдаланади. Қолган сув Ўзбекистонга 100 йилдан бери оқиб келади. Яна 100 йил ўтади», — деди Қирғизистон раҳбари.
Жапаров ўз изоҳида, шунингдек, «Азаттык» радиоси («Озодлик» радиосининг қирғиз хизмати) томонидан эълон қилинган «Кампиробод аввал Қирғизистонга тегишли бўлган», деган видеони ҳам танқид қилди.
«Кампиробод сув омбори ҳар доим Ўзбекистон назоратида бўлган ва улар уни 100 фоиз бошқарган. Ўтган йили чегара масалаларини ҳал қилар эканмиз, сув омбори билан боғлиқ масалаларни ҳам ҳал қилган эдик. Келишувга кўра, бундан буён сув омборини бошқариш 50/50 асосида амалга оширилади», — деди ва «Азаттык» материалини «одамларни чалғитишга уриниш» деб атади.
Кейинроқ «Азаттык» ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларидан видеони «таҳририят таҳлили учун» олиб ташлагани ва сайтдаги янгиликларга таҳрир қилингани ҳақида хабар берди.
«Нега биз тенг бошқарувга рози бўлдик? Бу биз учун катта ютуқ. Биринчидан, биз сув даражасини 900-горизонтдан юқорига кўтарилмаслиги учун назорат қиламиз. Ерларимиз сув остида қолмаслиги керак. Иккинчидан, тўғон тагида жойлашган қишлоқларимиз учун суғориш вақтида сув омборидан сув олишимиз керак», — дея тушунтирди Қирғизистон президенти.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
22 май куни эълон қилинган баёнотда айтилишича, агар Россия ўт очишни тўхтатмаса, G7 давлатлари барча мумкин бўлган вариантларни, жумладан, санкцияларни янада кучайтиришни кўриб чиқишда давом этади", дея хабар бермоқда газета.
Таъкидлаш лозимки, гуруҳ етакчиси ва аъзоларининг 4 нафари муқаддам содир этган жиноятлари учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.
Япониянинг Киото шаҳридаги ATR “Computational Neuroscience” лабораторияси томонидан инсон онгининг сирли олами — тушларни ёзиб олиш ва уларни қайта тиклаш бўйича илғор технология ишлаб чиқилди.
Марказ Марказий Осиё минтақасида илмий тадқиқотлар, мутахассисларни тайёрлаш, технологиялар ва тажриба алмашиш, шунингдек, «ёшил» ва барқарор ривожланишни тарғиб қилиш учун платформа бўлади.
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида етиштирилган қовун маҳсулотларида гўёки нитрат миқдори меъёрдан ортиқ экани ва уни истеъмол қилган фуқаролар заҳарланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Исроил армияси ўзини ҳимоя қилиш доирасида Ғазо секторидаги амалиётини кенгайтирмоқда, бироқ гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга эришилса, “ҳаракатларини тузатишга” тайёр.