Жанубий Кореяда заводдаги ёнғинда 22 киши ҳалок бўлди

Жанубий Кореяда заводдаги ёнғинда 22 киши ҳалок бўлди

Жанубий Кореяда душанба куни Хвасон шаҳридаги литий аккумляторлари заводида юз берган ёнғин оқибатида камида 22 киши, жумладан, хорижликлар ҳалок бўлди, дея хабар беради Yonhap.

Бир киши бедарак йўқолганлиги сабабли қурбонлар сони ортиши мумкин, дейди расмийлар.

Ҳалок бўлганлар орасида 20 нафари хорижликлар: 18 нафари Хитой фуқароси, бир нафари Лаос фуқароси ва бир нафарининг фуқаролиги аниқланмаган”, — дейилади расмий хабарда.

Сеулдан 45 километр жанубда жойлашган Хвасондаги литий аккумляторлар ишлаб чиқарувчи Aricell заводида ёнғин эрталаб соат 10:30да бошланган. Асосий ёнғин соат 15:10да назоратга олинган.

Ўт ўчирувчилар ёнғин бошланганидан кейин тўрт соатдан кўпроқ вақт ўтгач, бинога кириб, жасадларни топиб, ёнғинни назоратга олди.

Хабар қилинишича, ёнғин номаълум сабабларга кўра уч қаватли бинода содир бўлган.

Ўт ўчирувчилар ёнғинни тўлиқ ўчириш қийинлигини маълум қилишди, чунки литий аккумляторлари ёнғинларини анъанавий усуллар ёрдамида ўчириш қийин.

Ўт ўчириш бўлими аккумляторларнинг узлуксиз портлаши туфайли ёнғин тез тарқалиб кетгани, қутқарувчиларнинг қидирув ва қутқарув ишлари учун бинога киришини қийинлаштирганини айтди. Дастлабки маълумотларга кўра, бинода камида 35 минг аккумулятор бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!