Сеул мери О Сэ Хун Жанубий Корея ёзги Олимпия ўйинларини КХДР билан биргаликда ўтказиш ғоясидан воз кечганини айтди.
Шу билан бирга, сиёсатчи Жанубий Корея пойтахти 2036 йилги ўйинларни ўтказиш учун ариза беришини айтди.
"Кореяликлар билан олдиндан тахмин қилиб бўлмайдиган муносабатлар сабабли 2032 йилга қадар ушбу стратегия муваффақиятсизликка юз тутади деб тахмин қиляпман", - деди О Сэ Хун Reuters агентлигига.
Эслатиб ўтамиз, 2032 йилги ёзги Олимпия ўйинларини КХДР билан биргаликда ўтказиш таклифи билан мактуб Халқаро Олимпия қўмитасига (ХОҚ) 2021 йилда юборилган, бироқ якунда Австралиянинг Брисбен шаҳри бу ҳуқуқни қўлга киритган эди.
Аввалроқ ХОҚ бош директори Кристоф де Куппер 2036 йилги Олимпиада ўйинларини ўтказиш учун 10 давлат даъвогарлик қилаётганини маълум қилганди.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Таъкидлаш лозимки, гуруҳ етакчиси ва аъзоларининг 4 нафари муқаддам содир этган жиноятлари учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.
Япониянинг Киото шаҳридаги ATR “Computational Neuroscience” лабораторияси томонидан инсон онгининг сирли олами — тушларни ёзиб олиш ва уларни қайта тиклаш бўйича илғор технология ишлаб чиқилди.
Марказ Марказий Осиё минтақасида илмий тадқиқотлар, мутахассисларни тайёрлаш, технологиялар ва тажриба алмашиш, шунингдек, «ёшил» ва барқарор ривожланишни тарғиб қилиш учун платформа бўлади.