Жанубий Африка Гаагадаги Халқаро жиноий суди асоси бўлган Рим статутини ратификация қилди ва агар Россия президенти ташриф буюрса, уни ҳибсга олиши керак. «Йоганнесбургдаги БРИКС саммитидан бери ҳуқуқий вазият ўзгармади, биз ҳеч қандай тарзда ХЖС қарорларига таъсир қила олмаймиз», деди Жанубий Африка президентининг расмий вакили Винсент Магвеня. Бир йил аввал Путин БРИКС саммитида видеоалоқа орқали иштирок этган эди. Россия томонидан Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров шахсан иштирок этди.
Сентябр ойининг бошида Россия Федерацияси Президенти Мўғулистонга икки кунлик ташриф буюрди, у ҳам Рим низомини ратификация қилди. ХЖС Судгача палатаси Улан-Баторни ҳибсга олиш ордерини бажармаганликда расман айблади. «Мўғулистоннинг суд билан ҳамкорлик қилишдан бош тортишининг жиддийлигини инобатга олган ҳолда» Улан-Баторга нисбатан ХЖМнинг кейинги ҳаракатлари ХЖСга аъзо давлатлар Ассамблеяси томонидан белгиланади.
2023 йилнинг март ойида Халқаро жиноий суд Путин ва Россия Федерациясидаги болалар ҳуқуқлари бўйича комиссари Мария Лвова-Беловани ҳибсга олишга ордер берган эди. Украиналик болаларнинг депортацияси туфайли улар Украинадаги уруш пайтида содир этилган ҳарбий жиноятларда гумон қилинмоқда.
Москва Яманнинг “Ансоруллоҳ” гуруҳи билан алоқада экани, Исроил ва унинг иттифоқчиларига қарши амалиётларида унга ёрдам бериш учун қурол жўнатаётгани АҚШнинг ғазабини қўзғатди.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Ғазо секторида инсониятга қарши ва уруш жиноятлар содир этгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди.
Россия Федерацияси «ДХР», «ЛXР» деб номланган ва Украинанинг Запорожье ва Херсон вилоятларининг бир қисмини қўшиб олиш тажрибасидан мамлакатга бошқа «янги ҳудудлар» ни қўшишда фойдаланиши мумкин.
Россия Курск вилоятидаги Украина позицияларига ҳужум қилиш учун Шимолий Корея аскарларини юборишни бошлади, деди Украина президенти Владимир Зеленский.
Пхенян тарғиботчилари Жанубий Кореяда президент Юннинг ўтган ҳафта ҳарбий ҳолат эълон қилиш тўғрисидаги ҳайратланарли қароридан сўнг юзага келган сиёсий ғалаённи изоҳлашда шошилмади.
Россия ўз қўшинларини Сурия шимолидаги фронт чизиғидан ва Алавий тоғларидаги постлардан қисман олиб чиқмоқда, аммо уларни иккита асосий базада - Латакия вилоятидаги Хмеймим авиабазаси ва Ўрта эр денгизи соҳилидаги Тартус ҳарбий-денгиз базасида қолдирмоқда. Бу ҳақда Reuters Суриянинг тўрт нафар расмийсига таяниб ёзмоқда.
Жанубий Корея парламенти ўтган ҳафтада мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этишга муваффақиятсиз уриниш қилган президент Юн Сок Ёлга импичмент эълон қилиш учун овоз берди, деб хабар бермоқда “Yonhap”.
Таиланднинг Ум Пҳанг шаҳрида Қизил Хоч фестивалида портлаш содир бўлди, оқибатда 50 га яқин киши жароҳатланди, тўрт киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Ком Чад Луэк.