Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар якшанба куни Ирландия ҳукуматининг «анти-исроил сиёсати» туфайли элчихонасини ёпишини маълум қилди.
«Ирландия ҳукуматининг аксил-исроил сиёсати яҳудий давлатига нисбатаикки хил стандартларга асосланган. Ушбу давлат Исроил билан муносабатлардаги барча қизил чизиқларни кесиб ўтди», – дейди Исроил ташқи ишлар вазири.
Ўз навбатида, Ирландия расмийлари Тел-Авив қароридан ҳафсаласи пир бўлганини билдирган.
«Исроил ҳукуматининг Дублиндаги элчихонасини ёпиш қароридан қаттиқ ҳайратдаман. Ирландия Исроилга қарши деган фикрни эса қатъиян рад этаман. Ирландия тинчлик, инсон ҳуқуқлари ва халқаро ҳуқуқ тарафдори», - деди Ирландия Бош вазири Саймон Харрис.
Шу билан бирга, у Дублин Ғазодаги урушни тезроқ тугатиш тарафдори эканини таъкидлади.
«Ғазода урушнинг давом этиши ва бегуноҳ одамларнинг қурбон бўлишини шунчаки қабул қилиб бўлмайди ва халқаро ҳуқуққа зиддир. Бу Ғазодаги Фаластин халқининг жамоавий жазоланишини ифодалайди», – дея қўшимча қилди у.
Маълумот учун, 2024 йил май ойида расмий Дублин Фаластин мустақиллигини тан олганидан кейин Исроил Ирландиядаги элчисини чақириб олган эди. Декабр ойи бошида эса Ирландия бир йил аввал Жанубий Африканинг Исроилга қарши Халқаро Судга киритган фаластинликларга қарши геноцид тўғрисидаги даъвосига қўшилишини маълум қилди.
Москва Яманнинг “Ансоруллоҳ” гуруҳи билан алоқада экани, Исроил ва унинг иттифоқчиларига қарши амалиётларида унга ёрдам бериш учун қурол жўнатаётгани АҚШнинг ғазабини қўзғатди.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Ғазо секторида инсониятга қарши ва уруш жиноятлар содир этгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди.
Россия Курск вилоятидаги Украина позицияларига ҳужум қилиш учун Шимолий Корея аскарларини юборишни бошлади, деди Украина президенти Владимир Зеленский.
BBC рус хизмати ва "Медиазона" томонидан очиқ манбаларга асосланиб ўтказилган тадқиқотга кўра, ушбу урушда жами 83 минг 338 нафар россиялик ҳарбий ҳалок бўлган.
Пхенян тарғиботчилари Жанубий Кореяда президент Юннинг ўтган ҳафта ҳарбий ҳолат эълон қилиш тўғрисидаги ҳайратланарли қароридан сўнг юзага келган сиёсий ғалаённи изоҳлашда шошилмади.
Россия ўз қўшинларини Сурия шимолидаги фронт чизиғидан ва Алавий тоғларидаги постлардан қисман олиб чиқмоқда, аммо уларни иккита асосий базада - Латакия вилоятидаги Хмеймим авиабазаси ва Ўрта эр денгизи соҳилидаги Тартус ҳарбий-денгиз базасида қолдирмоқда. Бу ҳақда Reuters Суриянинг тўрт нафар расмийсига таяниб ёзмоқда.
Жанубий Корея парламенти ўтган ҳафтада мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этишга муваффақиятсиз уриниш қилган президент Юн Сок Ёлга импичмент эълон қилиш учун овоз берди, деб хабар бермоқда “Yonhap”.
Таиланднинг Ум Пҳанг шаҳрида Қизил Хоч фестивалида портлаш содир бўлди, оқибатда 50 га яқин киши жароҳатланди, тўрт киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Ком Чад Луэк.