Европа дипломатиясининг янги раҳбари Кай Каллас раислигида илк бор йиғиладиган Европа Иттифоқи Ташқи ишлар кенгаши душанба куни Брюсселда Украинага ёрдам, Грузиядаги вазият ва Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилади.
Кенгаш йиғилиши материалларига кўра, Европа Иттифоқининг ташқи алоқалар бўйича Олий вакили жорий халқаро воқеаларга бағишланган бўлимда 2025 йил 26 январга белгиланган Беларусда бўлиб ўтадиган президент сайловларига тўхталиб ўтади.
Украина бўйича муҳокамалар Киевга қўшимча ҳарбий ёрдам ва Россия Федерациясига қарши санкцияларни ўз ичига олади. Украина ташқи ишлар вазири Андрей Сибиганнинг видеоконференсия орқали қисқа нутқидан сўнг, кенгаш Украинадаги сўнгги воқеаларни муҳокама қилишни бошлайди.
Кенгаш Россияга қарши 15-чекловчи чоралар пакетини қабул қилиши кутилмоқда.
Москва Яманнинг “Ансоруллоҳ” гуруҳи билан алоқада экани, Исроил ва унинг иттифоқчиларига қарши амалиётларида унга ёрдам бериш учун қурол жўнатаётгани АҚШнинг ғазабини қўзғатди.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Ғазо секторида инсониятга қарши ва уруш жиноятлар содир этгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди.
Россия Федерацияси «ДХР», «ЛXР» деб номланган ва Украинанинг Запорожье ва Херсон вилоятларининг бир қисмини қўшиб олиш тажрибасидан мамлакатга бошқа «янги ҳудудлар» ни қўшишда фойдаланиши мумкин.
Россия Курск вилоятидаги Украина позицияларига ҳужум қилиш учун Шимолий Корея аскарларини юборишни бошлади, деди Украина президенти Владимир Зеленский.
Пхенян тарғиботчилари Жанубий Кореяда президент Юннинг ўтган ҳафта ҳарбий ҳолат эълон қилиш тўғрисидаги ҳайратланарли қароридан сўнг юзага келган сиёсий ғалаённи изоҳлашда шошилмади.
Россия ўз қўшинларини Сурия шимолидаги фронт чизиғидан ва Алавий тоғларидаги постлардан қисман олиб чиқмоқда, аммо уларни иккита асосий базада - Латакия вилоятидаги Хмеймим авиабазаси ва Ўрта эр денгизи соҳилидаги Тартус ҳарбий-денгиз базасида қолдирмоқда. Бу ҳақда Reuters Суриянинг тўрт нафар расмийсига таяниб ёзмоқда.
Жанубий Корея парламенти ўтган ҳафтада мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этишга муваффақиятсиз уриниш қилган президент Юн Сок Ёлга импичмент эълон қилиш учун овоз берди, деб хабар бермоқда “Yonhap”.
Таиланднинг Ум Пҳанг шаҳрида Қизил Хоч фестивалида портлаш содир бўлди, оқибатда 50 га яқин киши жароҳатланди, тўрт киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Ком Чад Луэк.