Жанни Инфантино FIFA президентлигига қайта сайланди

Жанни Инфантино FIFA президентлигига қайта сайланди

Бугун, 16 март куни Руанда пойтахти Кигали шаҳрида бўлиб ўтган FIFAнинг 73-конгрессида ташкилот президенти сайлови бўлиб ўтди. Конгрессда Жанни Инфантино 2027 йилгача FIFA раҳбари этиб сайланди.

Инфантино сайловда ягона номзод сифатида ғолиб чиқди. У 2016 йилда FIFA президенти бўлиб фаолият юритмоқда. 2019 йилда ҳам Инфантино бошқа номзод бўлмагани боис ўз лавозимига қайта сайланганди.

Унга қадар FIFA президенти швейцариялик Йозеф Блаттер эди. 2015 йилда Швейцария Бош прокуратураси Блаттерга нисбатан коррупция билан боғлиқ жиноий иш қўзғатганидан сўнг, у лавозимидан четлаштирилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!