Жамоатчилик фикри таъсирида Trailblazer сотиб олинмади

Жамоатчилик фикри таъсирида Trailblazer сотиб олинмади

Davletov.uz телеграм каналида Давлат активларини бошкариш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси томонидан Trailblazer автомобили харид қилингани ҳақида хабар тарқатилди.

Давлат активларини бошқариш агентлиги ахборот хизмати мазкур ахборотга жавобан қуйидагиларни маълум қилди. 

Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси жорий йил 2 ноябрь куни давлат харидлари сайтига Қорақалпоғистоннинг ҳудуд шароитларида фойдаланиш мақсадида автомобилнинг йўл танламас тури бўлган Trailblazer автомобилини харид қилиш бўйича эълон берган ва жорий йил 9 ноябрга қадар пул ўтказиш шарти билан шартнома тузилган.

❗️Лекин, сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқда кенг жамоатчилик томонидан билдирилаётган турли фикрлар инобатга олинган ҳолда агентлик томонидан ушбу хариддан воз кечилган ва автомобил сотиб олинмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!