Иваново вилоятида Ўзбекистон Савдо уйи очилди

Иваново вилоятида Ўзбекистон Савдо уйи очилди

Савдо уйи “Made in Uzbekistan” белгили юқори сифатли ва рақобатбардош Ўзбекистон маҳсулотларини тақдим этиш билан шуғулланади.

Очилиш маросимида сўзга чиққан Ўзбекистон элчиси Ботиржон Асадов икки мамлакат ҳукуматларининг муштарак мақсади – барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароит яратиш, ишлаб чиқарувчилар учун бизнес имкониятларини кенгайтириш эканини айтиб ўтди.

Иваново вилояти Савдо-саноат палатаси раҳбарияти Россия бозори Ўзбекистондан озиқ-овқат маҳсулотлари, тўқимачилик, ҳунармандчилик ва кулолчилик буюмларини импорт қилишдан доимо манфаатдор бўлганини таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!