Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, тартибсизликлар чоғида 11 киши жароҳат олган, улардан беш нафари намойишчилар. Бироқ Италия полицияси жароҳатланган ҳуқуқ-тартибот ходимлари сони бир неча ўн кишини ташкил этишини айтди.
Ўтган якшанба куни марокашлик тадбиркор Абдурраҳим Факир полиция томонидан ушланиши вақтида ҳалок бўлганди. Ҳодисани маҳаллий фуқаро видеога олган: тасвирларда икки полициячи бир эркакни юзи билан ерга босиб тургани, у эса ёрдамга чақириб, нафас ололмаётганини айтаётгани кўринади. Бирмунча вақт ўтгач, у гапиришдан ва ҳаракатланишдан тўхтайди. Видеода, шунингдек, содир бўлаётган воқеага умуман аралашмаётган тўрт нафар тиббиёт ходими ҳам кўринади.
Полициячилар Факирни ушлаш вақтида қалампир газидан фойдаланган. Унинг танасида, бош ва юз қисмида жароҳатлар қайд этилган. Италия прокуратураси эҳтиётсизлик ортидан одам ўлдириш моддаси бўйича жиноят иши қўзғатди.
Ҳалокат тасвирланган видеоёзув Болонянинг юзлаб аҳолисини кўчаларга чиқишга мажбур қилди ва бу акция полиция билан тўқнашувларга айланиб кетди.
Италия бош вазири Жоржа Мелони Болоняда 42 ёшли марокашлик Абдурраҳим Факирнинг полиция ушлаши чоғидаги ўлими бўйича суриштирув ўтказишга чақирди.
"Болоняда юз берган воқеа — қабул қилиб бўлмас ҳолат", деб ёзди у. Мелони, шунингдек, Факирнинг ўлими сабабли келиб чиққан намойишлар давомида бошланган тартибсизликларни ҳам қоралади.
1. 🇺🇿 Ўзбекистон — Марказий Осиёдаги энг йирик олтин ишлаб чиқарувчи. Ўзбекистон 2025 йилда 9,9 миллиард долларлик олтин экспорт қилди. Марказий банк захираси — 415,5 тонна олтин. Бу дунёдаги энг йирик захиралардан бири.
Бугун, 5 август куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) мажлислар залида миллий терма жамоа бош мураббийи Фабио Қаннаваро иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Мутахассислар куннинг энг иссиқ вақтларида очиқ ҳавода узоқ қолмаслик, кўпроқ сув ичиш ва болалар ҳамда кексалар саломатлигига алоҳида эътибор қаратишни тавсия этмоқда.
Латвия Миллий Қуролли кучлари штаби офицери Янис Слайдинш Россия ва Беларус президентларидан ҳам худди Венесуэла ва Эрон раҳбарларидек "қутулиш" кераклигини маълум қилди.
Қорақалпоғистонда фермер хўжалигидан газ учун асоссиз ундирилган 96 млн сўмдан ортиқ маблағ қайтарилди. Ўрганишларда газ сарфини аниқлашда асосий қурилма ўрнига юқорироқ кўрсаткич қайд этган иккинчи ҳисоблагич маълумотларидан фойдаланилгани аниқланди.
Ҳароратнинг бор-йўғи 1 даражага кўтарилиши матча чойи ҳосилига ва унинг ўзига хос таъмига жиддий хавф туғдирмоқда. Натижада чой тобора тахирлашиб, нархи сезиларли даражада ошиши мумкин.
Испания Ички ишлар вазири Фернандо Гранде-Марласка Сеута анклавига кирган 72 минг нафар муҳожирдан 70 минг нафари аллақачон Марокашга қайтарилганини маълум қилди.
Фернандес Магалён автомобил ўғирлаш, товламачилик ва наркотик савдосида ҳам айбланмоқда. Унга нисбатан АҚШ Миллий хавфсизлик бошқармаси ҳам тергов олиб бормоқда.