Истанбулда "Моссад" агентлари фош қилинди

A A A
Истанбулда "Моссад" агентлари фош қилинди

Туркия махсус хизмати (MiT) ходимлари Истанбулда "Моссад" агентларини фош қилишди. Бу ҳақда Sabah хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, агентлар Эрон фирмаси ва Эроннинг 20 дан ортиқ фуқароларини эшитиш билан банд бўлишган.

"Моссад" ячейкаси дея тахмин қилинаётган гуруҳ раҳбарига Фатҳуллоҳ Гулан ҳаракатининг аъзоси бўлган собиқ ҳарбий орқали чиқишган.

Операция давомида 11 нафар агент қўлга олинган, икки кишига қидирув эълон қилинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!