Исроилнинг Остонадаги элчиси: Эрон ҳарбий жиноят қилди

Исроилнинг Остонадаги элчиси: Эрон ҳарбий жиноят қилди

Кўп йиллардан буён Исроилга билвосита ҳужум қилиб келаётган Эрон илк бор тўғридан-тўғри зарба берди ва бу билан ҳарбий жиноят содир этди, деди Исроилнинг Қозоғистондаги элчиси Эдвин Натан Ябо Глусман Orda билан суҳбатда.

Унинг таъкидлашича, Эроннинг ўзи Исроилни душман сифатида танлаган, гарчи мамлакатларда баҳам кўрадиган ҳеч нарса бўлмаса ҳам, Эрон монархияси қулагунга қадар давлатлар нормал муносабатларни сақлаб келган. 1 апрелдаги Дамашқ зарбаси ҳақида дипломат Исроил нишонга олинган операция учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаганини айтди.

«Биз ҳозир Эрон каби улкан давлатга қарши курашяпмиз. У жуда катта ресурсларга ва аҳолига эга. Биз оддий эронликларга ҳеч қандай қарши эмасмиз. Биз уларни аёллар рўмолсиз юра олмайдиган, одамларни гапиргани учун ўлдирадиган тузум қурбонлари деб биламиз. Бизнинг душманимиз фақат Эрон режими, халқ эмас», - деди дипломат.

У Қозоғистон-Исроил муносабатларига юқори баҳо бериб, Исроил бизнеси Қозоғистон иқтисодиётига сармоя киритишни кенгайтиришдан манфаатдор эканини таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!