Исроилнинг Ғазодаги тажовузи қурбонлари сони 33 843 нафарга етди

Исроилнинг Ғазодаги тажовузи қурбонлари сони 33 843 нафарга етди

Исроилнинг Ғазо секторида 7-октабрдан бери давом этган тажовузи натижасида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 33 минг 843 нафарга етди, яна 76 минг 575 нафари яраланди.

Бу ҳақда Ғазо секторидаги Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотида айтилади.

Департамент маълумотларига кўра, сўнгги 24 соат ичида анклавнинг яна 46 нафар фуқароси ҳалок бўлган, 110 нафари яраланган.

Хабарда қайд этилишича, ҳалок бўлганларнинг жасадлари ҳамон вайрон бўлган бинолар вайроналари остида ва йўл четларида қолмоқда. Тез ёрдам ва фуқаро мудофаа гуруҳлари Исроил кучларининг тўсиқлари туфайли уларга етиб бора олмаяпти.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!