Исроил ХАМАС қўмондонларидан бирининг ўлдирилганини маълум қилди
Исроил мудофаа кучлари ва Шин Бет 2023 йил 7 октябрдаги терактда иштирок этган Хамас Дарраж Туффаҳ батальони қўмондони йўқ қилинганини эълон қилди.
Бу ҳақда Исроил мудофаа кучлари матбуот котиби маълум қилди.
"Ўтган ҳафтада Исроил армияси ва Шин Бет Дарраж Туффаҳ ҳудудида Хамас Дарраж Туффа батальони қўмондони террорчи Муҳаммад Утаинга зарба берди ва йўқ қилди", — дейилади Исроил армияси ва Шин Бет қўшма баёнотида.
Қайд этилишича, у "7 октябрдаги ваҳшиёна қирғин пайтида Исроил ҳудудига сизиб кирган ва уруш пайтида қўшинларга қарши кўплаб терактлар уюштирган”. Исроил армияси ва Шин Бет “7 октябрдаги шафқатсиз қирғинда иштирок этган террорчиларга қарши операцияларни давом эттиради”, дейилади баёнотда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!
Тошкент давлат юридик университетида контракт нархлари кескин ошди
2026/2027 ўқув йили учун Тошкент давлат юридик университетида тўлов-контракт миқдорлари тасдиқланди.
