Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳаниянинг ўлими муносабати билан Тель-Авивдаги республика элчихонаси биноси устида Туркия байроғи ярмига туширилди. Бунга жавобан Исроил ташқи ишлар вазири Исроил Кац Туркия элчиси ўринбосарини ташқи ишлар вазирлигига чақириб, норозилик билдирган.
"Ҳамас етакчиси Исмоил Ҳания ўлдирилиши ортидан Тель-Авивдаги Туркия элчихонасида Туркия байроғи ярим штатга туширилганидан кейин Туркиянинг Исроилдаги элчиси ўринбосарига қаттиқ танбеҳ бериш учун чақиришни буюрдим", — деб ёзди Кац ўзининг ижтимоий тармоғида.
Унинг сўзларига кўра, Исроил "Исмоил Ҳания каби қотил учун мотам тутишга алоқадорлик ифодаларига тоқат қилмайди".
"Агар элчихона ходимлари мотам тутмоқчи бўлса, Туркияга бориб, Хамас террор ташкилотини қўллаб-қувватловчи ва унинг қотилликлари ва ваҳшийликларини маъқуллайдиган хўжайини Туркия Президенти Таййип Эрдоған билан бирга мотам тутсин", — дея қўшимча қилди Кац.
Исроил ва Туркия ўртасидаги муносабатлар 2023 йил октябрь ойида бошланган Фаластин-Исроил можароси авж олганидан кейин кескин ёмонлашди. Томонлар бир неча бор кескин баёнотлар ва ўзаро айбловлар билан алмашган. 2023 йил октябрь ойи охирида Исроил ТИВ "Исроил-Туркия муносабатларини қайта кўриб чиқиш учун" дипломатларни Анқарадан чақириб олганини эълон қилди. Туркия ҳам Тель-Авивдаги элчисини маслаҳатлашувлар учун чақириб олди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.