Исроил ҳарбийлари Ғарбий Соҳилдаги фаластинликларнинг уйларини бузиб ташлади

Исроил ҳарбийлари Ғарбий Соҳилдаги фаластинликларнинг уйларини бузиб ташлади

Исроил ҳарбий қўшинлари (ЦАХАЛ) Иордан дарёсининг босиб олинган ғарбий соҳилида фаластинликларга тегишли саккизта турар жой биносини бузиб ташлади.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ҳарбийлар Эрихи ва Ал-Халил яқинидаги иккита қишлоқда рейд ўтказган.

Ҳарбийлар "қурилишга рухсатнома йўқ" баҳонаси билан Эрихи яқинидаги Ад-Дейук қишлоғидаги олтита уйни, Ал-Халилдаги Маъан қишлоғидаги иккита бинони бузиб ташлади.

Уйлар Исроил ҳукумати фаластинликларга қурилишга рухсат бермаётган “С” зонасида жойлашган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!