Исроил армиясининг Ғазодаги қурбонлари сони 659 нафарга етди

Исроил армиясининг Ғазодаги қурбонлари сони 659 нафарга етди

7 октабр куни Ғазо секторига агрессия бошланганидан бери Исроил армиясининг йўқотишлари 659 кишига етди. Бу ҳақда армия матбуот хизмати баёнотида айтилади.

Сўнгги маълумотларга кўра, Фаластин анклавининг жанубидаги тўқнашувлар натижасида яна бир исроиллик аскар ҳалок бўлган.

Гивати бригадасининг 19 ёшли сержанти Яир Роитман 10 июнь куни олган жароҳатидан вафот этди.

Ғазо секторидаги қуруқликдаги операция давомида ўлганларнинг умумий сонидан Исроил қўшинлари 307 кишини йўқотди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!