Исроил 7 октябрдан бери илк бор Ғазога ёқилғи оқишига рухсат беришга рози бўлди

Исроил 7 октябрдан бери илк бор Ғазога ёқилғи оқишига рухсат беришга рози бўлди

Исроил ҳукумати 7 октябрдан бери биринчи марта Ғазо секторига ёқилғи олиб киришга рухсат бериш ҳақидаги келишувини эълон қилди. Бу ҳақда Исроил ОАВларига мамлакат ҳукуматидаги манбалар хабар берди.

Хабар қилинишича, қарор "эпидемик касалликлар Исроилга етиб бориши"нинг олдини олиш мақсадида қабул қилинган.

Маълумотларга кўра, Исроил ҳарбий вазирлар маҳкамаси АҚШ сўрови асосида Фаластин анклавининг жанубий қисмига ҳар куни иккита ёқилғи бакининг киришига рухсат бериш таклифини бир овоздан маъқуллаган.

Қайд этилишича, ёқилғи БМТ миссияларининг минтақадаги сув таъминоти ва канализация инфратузилмасини қўллаб-қувватлаш бўйича саъй-ҳаракатлари доирасида уларнинг эҳтиёжларини қондириш учун ишлатилади.

Тель-Авивнинг фикрича, бу қадам "Исроилга ХАМАСни йўқ қилиш учун маневр қилиш учун зарур бўлган халқаро майдонни беради".

"Танкерлар Ҳамасга етиб бормаса, Ғазо сектори жанубидаги тинч аҳолига БМТнинг Рафаҳ ўтиш жойи орқали етказилади", — деди манбалар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!