Испанияга бомбали пакетлар жўнатиш ортида россиялик ўта ўнглар турган бўлиши мумкин

Испанияга бомбали пакетлар жўнатиш ортида россиялик ўта ўнглар турган бўлиши мумкин

АҚШнинг The New York Times газетаси ўз манбаларига таяниб хабар беришича, Ғарб разведка агентликлари яқинда Испанияда бомбали мактубларнинг юборилишини Россиянинг "Россия Император Ҳаракати" ўта ўнгчи гуруҳи билан боғлайди. (Гуруҳ ҳаракатларига Россия Мудофаа вазирлигининг Разведка Бош бошқармаси раҳбарлик қилиши мумкин).

Ўтган йилнинг ноябрь ва декабрь ойларида Испанияга олтита портловчи мослама юборилган эди. Улар, жумладан, мамлакат бош вазири қароргоҳида, Украина ва АҚШ элчихоналарида, шунингдек, Мудофаа вазирлигида қабул қилинган. Ягона жабрланувчи Украинанинг Мадриддаги дипломатик миссияси ходими бўлиб, енгил жароҳат олган.

Америка расмийлари бомбалар солинган жўнатмаларнинг Испанияда тарқатилишини теракт деб ҳисобламоқда, деб ёзади нашр.

Сўнгги ҳафталарда ушбу ҳаракатларни тергов қилаётган разведка идораларининг эътибори "Россия Император Ҳаракати" га қаратилди — нашр уни "Европа бўйлаб тарафдорлари ва ҳамкорлари, шунингдек, Санкт-Петербургда ҳарбий услубдаги ўқув марказларига эга ҳарбий гуруҳ", деб таърифлайди.

Нашрнинг ёзишича, РИҲнинг муҳим аъзолари Испанияда бўлган ва бу мамлакат полицияси Испаниядаги ўта ўнг ташкилотлар билан алоқа ўрнатган.

Шу билан бирга, нашрда таъкидланишича, РИҲнинг Россия разведка хизматлари билан алоқаси бор. Жумладан,. ҳужумлар ортидаги россиялик зобитлар ташкилот учун ишлаяпти.

Газета суҳбатдошларидан бири бомба пакетларини "огоҳлантирувчи ўқ", яъни Москва террорчи ташкилотлардан НАТОга орқадан ҳужум қилиш учун фойдаланишга тайёр эканлигидан далолат беради", деб таъкидлади.

Портловчи қурилмалар солинган жўнатмалар юборилганидан кўп ўтмай, Испаниядаги украиналик дипломатлар ҳайвонларнинг кўзлари туширилган почталар қабул қила бошлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!