Испанияда 2 та самолёт тўқнашиб кетди

Испанияда 2 та самолёт тўқнашиб кетди

Испаниянинг Пальма шаҳри аэропортида иккита йўловчи самолёти тўқнашиб кетди.

Маълумотларга кўра, самолёт Барселонадан Балеар оролларига етиб келган ва учиш-қўниш йўлагида Франкфуртга учишга ҳозирланаётган самолётга бориб урилган. Оқибатда самолёт қанотининг бир қисми синган, иккинчи ҳаво кемаси ҳам зарар кўрган.

Иккала самолётнинг ҳам тезлиги юқори бўлмаган ва шу сабабли йўловчилар жабрланмаган.

Барселона ва Франкфуртга парвозлар бекор қилинди. Ҳозирда мутахассислар ҳодиса сабабларини ўрганмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!