Испания парламенти Санчесни бош вазир лавозимига қайта сайлади

Испания парламенти бош вазир лавозимига Педро Санчес номзодини тасдиқлади.
Овоз бериш 16 ноябрь куни бўлиб ўтди.
Депутатлар Конгрессининг 179 нафар аъзоси Испания Социалистик ишчилар партияси етакчиси номзодини қўллаб-қувватлади. Қолган 171 депутат бунга қарши чиқди.
Санчес 2018 йилнинг 2 июнидан буён мамлакат ҳукуматини бошқаради.
Эслатиб ўтамиз, Испания қироли Филипп VI 3 октябрь куни Педро Санчес номзодини бош вазир лавозимига таклиф қилган эди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).