Испания Евро-2024'да кетма-кет 6 та ўйинда ғалаба қозониб, рекорд қўйди

Испания Евро-2024'да кетма-кет 6 та ўйинда ғалаба қозониб, рекорд қўйди

Испания терма жамоаси Европа чемпионати ўйинларида кетма-кет ғалабаларга эришиш бўйича рекорд қайд этди.

Луис де ла Фуэнте шогирдлари Хорватия, Италия, Албания, Грузия, Германия ва Францияни мағлуб этиб, 2024 йилги Европа чемпионати финалига чиқди.

Евронинг кетма-кет 6 та ўйинида ғалаба қозонган жамоа шу вақтгача бўлмаганди.

Ҳал қилувчи баҳсда Испания Нидерландия ёки Англия билан куч синашади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!