Исломга интилган аёл: Муслима

A A A
Исломга интилган аёл: Муслима

Немис журналисти Карима Жордан Жанубий Кореяга боргани ва у ердаги мусулмонлар ҳаёти билан қандай танишганини қуйидагича ҳикоя қилади. 

Мен Корейс халқи ва маданияти билан танишишга жуда қизиққан эдим. Жанубий Корея ярим оролида жуда кам мусулмон аҳоли борлиги ҳам менинг бу мамлакатга бўлган қизиқишимни пасайтира олмас эди. Қулоқларим корейча сўзларни эшитган ва кўзларим корейсларнинг ёзув тизими – хангилни кўрганидан бошлаб ана шу мамлакат аҳолиси гаплашадиган тилда гаплашишни орзу қилар эдим…

Ўзимни бу тилда гаплашиш борасида ҳаваскор ҳисобласам-да, аммо ханбок (корейсларнинг одмигина кийими) кийиб олган аёлнинг менга ҳайратланиб ва севиниб қараб турганидан хурсанд бўлиб кетдим.  Мен ундан корейс тилида халқаро аэропортга олиб борадиган поездга қаердан ўтиришим мумкинлигини сўраган эдим. Унинг менинг ҳолатимни тушунгани кўнглимнинг тубидан жой олди.  Шунингдек, маҳаллий аҳоли ҳам мен билан самимий муносабатда бўлди ва уларнинг хайрихоҳлиги туфайли ярим тунда Сеулдаги унчалик қиммат бўлмаган меҳмонхонани топиб жойлашиб олдим.

Сеулда тахминан  150 000 мусулмон яшайди ва уларнинг деярли учдан бири – маҳаллий кореслардир. Бу ерда 1976 йилда қурилган Сеулнинг Марказий масжиди бор. Шунинг билан бирга, кўплаб ҳалол ресторанлар ҳам мавжуд. Хусусан, ажойиб мусулмон корейс оиласи юритадиган Eid Halal Restaurant ресторани ҳам шулар жумласидан.

Кореянинг Марказий масжиди Кореядаги ўн бешта масжиднинг бири саналади. Улардан ташқари аэропорт, университет ва савдо марказларида 60 дан ортиқ намозхоналар ҳам бор. Шуниси ажабланарлики, бу мамлакатдаги масжидлар мусулмонлар ва номусулмонларни бирлаштирувчи маскан вазифасини ўтамоқда.

Бунга араб тилидан дарс берадиган ва Ислом динига қизиққан кишилар берган саволларга билими  етганча жавоб берадиган Бора Сонгни мисол қилиб келтириш мумкин. Менинг у билан масжидда бўлган учрашувим корейс мусулмонлари билан анжуманлар залида учрашишга тайёргарлик кўраётган чоғимда бор-йўғи бир неча дақиқа давом этди.  Аммо айнан шу фурсатда маданиялар қанчалик фарқ қилмасин Ислом ўз хусусиятини сақлаб қолишини англадим.

У кореялик муслима эди. Буни ўқиган кўпчилик киши бошида ажабланиши мумкин. Бироқ мен корейс халқининг анъанавий либоси – ханбокни кўргандан кейин бу ҳолга ажабланмадим.  Эҳтимол, ханбок муслима аёлларнинг одмигина либосига ўхшагани учун шундай бўлгандир.

Яқинда ёшгина бир корейс аёли телевизорга чиқиб унинг учун ханбокни кийиб юриш бурч эканини айтди. У ханбокни кийганда ўзини енгил ва қулай ҳис қилар экан. Ханбок муслима аёлларнинг камтарона кийимига ўхшайди. Айрим корейс аёлларининг европа услубида тикилган кийимларни афзал кўришига қарамасдан, корейс бичувчилари ханбокни янада такомиллаштириш ва арзонлаштириш устида иш олиб бораётир.

Оммавий ахборот воситаларида Ислом ва мусулмонлар аксар ҳолларда салбий тасвирланаётган бўлса-да, кореслар фаоллик билан Ислом динига кирмоқда.  Мен ҳозирги вақтда Бирлашган Араб Амирликларида яшаб ижод қилаётган, ўзининг бадиий маҳоратидан Ислом дини ва унинг анъаналари корейс халқига қанчалик яқин ва тушунарли эканини англатиш йўлида фойдаланаётган кореялик муслима рассом Муну Бэни жуда ҳам яхши кўраман.

Ислом ва она ватани ўртасидаги муносабатлар унинг ҳаётининг маъносига айланган. Ислом динига кирган дастлабки кезларда у ўзини ҳар тарафи ўралгандек ҳис қилган эди. “”Аммо суннатни ўрганиб, ҳадиси шарифларни ўқий бошлаганимдан кейин Исломий билимим бойиб борди. Бу таълимотлар менга болалигимда ота-онам берган тарбияга жуда ҳам ўхшаш эди”, дейди у.

Кореяда Ислом бу – нисбатан ёш дин, Лекин корейс мусулмонлари тарихи кўрсатишича, Ислом дини таълимоти умум эътирофга молик тушунча. У сайёрамиздаги барча инсонларга, барча ирқларга ва барча миллатларга – эркаку аёл, ёшу қари, бадавлату камбағал, бемору соғломларга бирдек тўғри келади.

Мамлакати ва маданияти, яшаш жойи ва ижтимоий аҳволига қарамасдан ҳар бир инсон Ислом динидан ўзига  фойда олади, қалби хотиржамлик топади ва  Аллоҳ таоло, одамлар ва ўзи билан ўзи ўртасидаги уйғунликни ҳис қилади.

Корейс мусулмонлари исломий тамойилларга асосланиб ҳаёт кечирмоқда. Шунинг билан бирга, улар диний анъаналарни ўзларининг миллий урф-одатларига  уйғун деб ҳисоблайди.

Робия ЖЎРАҚУЛОВА таржима қилди.

Manba: hidoyat.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Миллионер! Ҳусанов “Сити”да жами қанча маош олади?

Франциянинг L’Équipe спорт нашри Англия Премьер-лигасидаги энг юқори маош олувчи 5 нафар футболчидан иборат рейтингни эълон қилди.

Европа Украинадан воз кечиб, Россия билан ҳамкорлик қилишга ҳаракат қилмоқда

Бу ҳақда Германиянинг Berliner Zeitung газетаси хабар берди

Эрон: "Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси тажовузкор АҚШнинг USS Abraham Lincoln авиаташувчи кемасига зарба берди"

Бу ҳақда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси матбуот хизмати маълум қилди.

Трампнинг босими остида қолган Саудия Арабистони шаҳзодаси Путин билан суҳбатлашди

Бу ҳақда Россия ОАВлари Кремль матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.

АҚШ ва Исроил Эронга гуманитар ёрдам олиб кетаётган самолётни уриб туширди

Бу ҳақда Эрон фуқаролик авиацияси ташкилоти баёнот берди.

Ҳормуз бўғозида Америка қирувчи самолёти уриб туширилди

Бу ҳақда ISNA агентлиги Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига таяниб хабар берди.

Пеп Гвардиола Европанинг гранд терма жамоасини қабул қилиб олиши мумкин

Италия терма жамоаси навбатдаги бор Жаҳон чемпионатидан қуруқ қолганидан сўнг янги мураббий тайинлашга тайёргарлик кўрмоқда.

Миршаймернинг кескин баёноти: «Трамп ва Нетаньяху Нюрнбергда осилган бўлар эди»

Агар Нюрнберг суд жараёнлари бугун ўтказилганида, АҚШ президенти Дональд Трамп ва Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху қатл этилган бўлар эди.

Миср кемаси Россиянинг "Арктик Метагаз" газ ташувчисини тортиб олаётгани хабар қилинди

Ливия Фавқулодда вазиятлар қўмитаси маълумотига кўра, кема ҳозирда қирғоқдан 62 мил узоқликда жойлашган.

"Трамп ҳали ҳам ғалаба қозонганини айтиб келади. Лекин аслида у анча олдин ютқазган эди"

Менимча, Тайван фуқаролари ҳақиқий вазиятга назар ташлаганларида, буни аниқ кўришади.

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Эрон мусулмон давлатларига чақириқ билан чиқди

Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.

Эрон: янги ҳаво мудофаа тизими бир нечта АҚШ самолётларини уриб туширди

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси маълум қилишича, 3 апрель куни янги ҳаво мудофаа тизими АҚШ ва Исроилга тегишли ҳаво техникасига зарба берган.

Гвардиоланинг ёрдамчиси: «Ҳусанов шу қадар тезки...»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиоланинг ёрдамчиси Пеп Лейндерс ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини ва салоҳияти ҳақида тўхталиб ўтди.

Трамп Эрон томонидан уриб туширилган самолёт ҳақида фикр билдирди

Бу ҳақда NBC News нашри хабар бермоқда.

Эрон Ҳормуз орқали янги йўналиш ишлаб чиқди

Бу ҳақда Қатарнинг Al Jazeera телеканали хабар берди.

Баҳодир Жалолов: “Эркак кишини икки нарса синдиради..."

Олимпия ўйинлари чемпиони, машҳур боксчимиз Баҳодир Жалолов берган интервюларидан бирида эркак кишининг ҳаётидаги энг катта тўсиқлар ва муваффақият омиллари ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Бушеҳр АЭСга яна зарба берилди

Бу можаро бошланганидан буён тўртинчиси

Қосим Сулаймоний қариндошлари АҚШда қўлга олинди

АҚШда 2020 йилда ҳалок бўлган генерал Қосим Сулаймонийнинг қариндошлари — жияни ва унинг қизи ҳибсга олингани хабар қилинди.

АҚШ Эрон билан урушда 13 ҳарбий хизматчидан айрилган, 365 нафари эса яраланган

Пентагон маълумотига кўра, Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларда энг кўп талафотни қуруқлик қўшинлари берган.

Германиядаги қонун ўзгариши Украинача сафарбарликка олиб келиши мумкин

Германияда ҳарбий хизматга оид қонунга киритилган ўзгаришлар жамиятда баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.

Дональд Трамп Эронга 48 соат берди: “шундан сўнг дўзахни очамиз”

АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга Яқин Шарқ келишуви бўйича АҚШ шартларини қабул қилиш учун 48 соат муддат берганини маълум қилди.

Венада Россияга қарши санкцияларга қарши митинг ўтди

Намойишда бир неча юз киши иштирок этган.

Дональд Трамп Эрон операцияси туфайли қийин вазиятга тушди

Истеъфодаги америкалик дипломат Жим Жатраснинг фикрича, АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга қарши операция сабаб мураккаб сиёсий вазиятда қолган.

Германияда ниқобли шахс поезд йўловчиларига ҳужум қилди

Йўловчилардан бири ҳужумчини ҳожатхонага қамаб қўйишга муваффақ бўлган. Полиция жиноятчини Бонн/Зигбург вокзалида қўлга олди.

Россияда йўловчи поездининг еттита вагони релсдан чиқиб кетди

Челябинск вилояти губернатори Алексей Текслернинг аниқлик киритишича, икки йўловчи оғир тан жароҳати олган, яна 20 киши ҳам енгил жароҳатланган.

"Абадият белгилар: Рамзларда туркий олам” ҳужжатли фильми эълон қилинди (ВИДЕО)

Фильм Туркий маданият ва мерос жамғармаси томонидан ишлаб чиқарилган бўлиб, энди TurkDiscovery YouTube платформасида томоша қилиш учун тақдим этилди.

Тошкентда зилзила содир бўлди

Тожикистонда 10 км чуқурликда 5.5 магнитудали зилзила қайд этилди.

Марокаш гиёҳванд моддалар картелига тегишли ер ости туннели Испанияда топилди

Операцияда 250 га яқин полиция ходими иштирок этди. Натижада 27 киши ҳибсга олинди, 17 тоннадан ортиқ гашиш ва 88 килограмм кокаин мусодара қилинди.

Дональд Трамп Эронга янги таҳдид юборди: “Келишувга эришмасангиз, ҳеч нарса қолмайди”

Бу таҳдид Трампнинг Truth Social аккаунтида эълон қилинди.

Дональд Трамп ижтимоий дастурларни қисқартириш орқали ҳарбий харажатларни йирик миқдорда оширишга тайёргарлик кўрмоқда — Bloomberg

Агентликнинг хабар беришича, АҚШнинг 2027 йилги бюджетида асосий эътибор мудофаа соҳасини кенг кўламда кучайтиришга қаратилади.

АҚШ ва Исроил ҳаво ҳужуми Теҳрон яқинидаги Караж шаҳрида қурилаётган B1 кўпригини қисман вайрон қилди

Кўприк минтақани Эрон пойтахти билан боғлайдиган йирик автомагистралнинг бир қисми бўлиши режалаштирилган эди.

Хитойда янги хавфли вирус тарқалмоқда

Хитойда илк бор ўта хавфли SAT1 туридаги вирус штамми аниқланди — касаллик Россиянинг чегара ҳудудларида тарқалмоқда.

Эрон қатъий огоҳлантирди: АҚШ ва Исроил таслим бўлмас экан, уруш тўхтамайди

Эрон расмийлари АҚШ ва Исроил ҳали таслим бўлмагани ҳолда, Теҳронда олиб борилаётган ҳарбий кампания тўхтамаслигини эълон қилди.

Украина террорни экспорт қила бошлади...

Яқинда Ҳиндистонда олти украиналик ва битта америкалик ҳибсга олинган эди.

Теҳронда вайронагарчилик: 46 мингдан ортиқ бинога зарар етди

АҚШ ва Исроилнинг 28 февралдан 2 апрелгача бўлган ҳаво ҳужумлари натижасида Теҳронда 46 437 та турар-жой ва тижорат бинолари зарар кўрди.

Дональд Трамп ва НАТО ўртасида зиддият: республикачилар қарши чиқмоқда

АҚШдаги республикачи сиёсатчилар Дональд Трампнинг мамлакатни НАТОдан чиқариш эҳтимолига қарши чиқмоқда.