Саудия Ислом тараққиёт банки Марказий Осиё давлатларига сармоя киритишни кенгайтирмоқда. Бу Форс кўрфази давлатларининг минтақага муносабатини ўзгартириш жараёнининг бир қисми сифатида амалга оширилмоқда.
Энергия асосий қизиқиш соҳаси бўлиб қолмоқда. Ислом тараққиёт банки 2024 йилда Тожикистонга 250 миллион доллар ажратди, шундан 150 миллион доллари Роғун ГЭСи учун мўлжалланган. Банк Қирғизистондаги ГЭС лойиҳасини молиялашда иштирокчилардан бирига айланди. Ниҳоят, у минтақадан Афғонистон ва Покистонга электр энергияси етказиб беришни кўзда тутувчи Марказий Осиё-Жанубий Осиё лойиҳасини қўллаб-қувватлайди.
Банк Қозоғистонда сув ресурсларини бошқариш самарадорлигини ошириш учун катта маблағ ажратди - тахминан икки миллиард доллар. Банк Қирғизистонда ижтимоий уй-жой қуриш, Ўзбекистонда инфратузилмани модернизация қилиш, Туркманистонда онкология шифохоналари қурилишини молиялаштиради.
Бу араб давлатлари Марказий Осиёни молиявий қўллаб-қувватловчи ролини ўз зиммасига ола бошлаганининг яққол мисолидир, чунки Россия Украинадаги урушга бор кучини сарфламоқда, Хитой эса минтақага миллиардлаб маблағ ажратганидан кейин сармояларни кўпайтиришни тобора кўпроқ истамайди.
Яқин Шарқда вазият кескинлашиб бораётган паллада Кўрфаз давлатлари АҚШнинг уларни ҳимоя қилиш салоҳиятига ишончни йўқотди, деб хабар бермоқда Foreign Policy журнали.
Fox News бошловчиси Брайан Килмид Можтаба Хоманаий янги олий раҳбар деб эълон қилинганидан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбатлашганини хабар қилди.
Эрон БАА ва Иорданиядаги Американинг "THAAD" ракетага қарши мудофаа радарларини йўқ қилди, деб хабар бермоқда Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК).
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Лариджани Вашингтон "ўз хатосини тан олмагунча ва унга жавоб бермагунча", Теҳрон "АҚШни тинч қўймаслигини" маълум қилди.
Сўнгги кунларда айрим оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда 2026 йил 9 март куни Исроилнинг Йехуд шаҳрида қурилиш майдонида содир бўлган ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган шахс ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Washington Post газетаси ҳам илгари Москва Эронга Яқин Шарқдаги Америка кучларига ҳужумлар учун разведка маълумотларини тақдим этаётгани ҳақида хабар берган эди.
Жорий йилнинг 6 март куни Туркия ҳудудида ўлдирилган ва маълум вақт давомида қидирувда бўлган, асли самарқандлик 46 ёшли Дилафруз Чуллиеванинг жасади Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги кўмагида Ўзбекистонга қайтарилди.
Эрон Ормуз бўғозига миналар ўрнатаётгани ҳақида хабар берилди. Бу ҳақда америкалик ОАВ разведка маълумотларига таяниб хабар қилди. CBS ва CNN маълумотларига кўра, Теҳрон бир неча ўнлаб миналарни жойлаштирган ва яна юзлаб миналар ўрнатиши мумкин.
Халқаро стратегик тадқиқотлар институтининг “The Military Balance 2026” ҳисоботига таяниб, дунё армияларининг шахсий таркиби бўйича рейтингини эълон қилди.