Ишдан бўшатишда кимларга нафақа берилади?

A A A
Ишдан бўшатишда кимларга нафақа берилади?

Ишдан бўшатиш ҳақидаги буйруқда ишдан бўшатиш асослари (сабаблари) кўрсатилиши керак, меҳнат дафтарчасидачи? Ходим ўз айби билан ишдан бўшатилганда унга нафақа бериладими?

Аввалги мақоламизда ишдан бўшатиш асосларига батафсил тўхталиб ўтган эдик. Қуйидаги мақолада эса, ишдан бўшатишни расмийлаштириш, ходимга бериладиган нафақа миқдори ва бошқа масалалар ҳақида сўз юритилади.

1. Ишдан бўшатиш асослари (сабаблари) меҳнат дафтарчасига ёзилмайди

Ишдан бўшатиш иш берувчи буйруғи билан расмийлаштирилади.

Ишдан бўшатиш куни охирги иш куни ҳисобланади. Охирги иш куни дам оладиган кунга (байрамга) тўғри келиб қолса, ундан кейинги кун охирги иш куни деб ҳисобланади.

Буйруқда ишдан бўшатишни ҳуқуқий асоси кўрсатилиши керак. Бунда Меҳнат кодекси ёки бошқа ҳужжат моддаси (банди) мазмуни аниқ ёзилиши керак.

Ишдан бўшатиш меҳнат шартномасидаги асос билан бекор қилинса, шартноманинг банди асос қилиб олинади.

Ходим меҳнат мажбуриятлари бир марта қўпол бузганлиги учун бўшатилганда буйруқда қўшимча равишда ички меҳнат тартиб қоидалари, меҳнат шартномаси банди (раҳбар учун) ёки интизом уставлари, низом (шундан ҳужжат ўзига қўлланиладиганлар учун) моддаси (банди) кўрсатилиши керак.

Ишдан бўшатиш асослари (сабаблари) меҳнат дафтарчасига ёзилмайди. Ходим ишга қабул қилиш қоидалари бузилганлиги асоси билан ишдан бўшатилганда буйруқда қайси қоида бузилганлиги, нега уларни бартараф қилиш имкони йўқлиги ва ходимнинг ишни давом эттиришига нима тўсқинлик қилаётганлиги кўрсатилади.

Ходим ишни давом эттиришга тўсқинлик қиладиган ҳолатлар юзага келиши (ходим тиббий хулоса асосида тўлиқ меҳнат қилишга қобилиятсиз деб топилганда, лицензия ёки рухсатнома тугатилганда) асоси билан ишдан бўшатилганда шу асос аниқ кўрсатилиши шарт.

2. Меҳнат дафтарчаси буйруқ чиқарилган кунда берилиши керак

Буйруқ чиқарилган куни иш берувчи ходимга меҳнат дафтарчаси ёки электрон меҳнат дафтарчаси нусхаси, буйруқ нусхасини бериши.

Бошқа ҳужжат нусхалари эса ходим аризасига кўра берилади.

Буйруқ чиқарилган куни ходим ишда бўлмаса, иш берувчи ходимга юқоридаги ҳужжатларни кейинги иш кунида олиш учун келиши ёки почта орқали юборишга розилик беришини сўраб хат юборади.

Хат юборилган кундан иш берувчи меҳнат дафтарчасини ўз вақтида берилмагани учун жавобгар бўлмайди.

Буйруқ нусхасини ходимга унинг розилигини олмасдан почтадан юбориш мумкин.

Бунда буйруқ нусхаси ёқолса, бузилса ходим иш берувчидан бошқа нусхани олиши мумкин, нусха 3 кунда берилади.

3. Ходимга фойдаланмаган барча таътиллари учун компенсация берилади

Ходим ишдан бўшатилганда у билан ҳисоб-китоб қилинади ва унга қуйидагилар тўланади:

охиригача олинмаган иш ҳақи;

фойдаланилмаган барча асосий ва қўшимча таътиллар учун компенсациялар;

қонунчиликда ёки меҳнат шартномасида назарда тутилган бошқа тўловлар.

Ходимга тўланадиган барча пул буйруқ чиқарилган кунда берилиши керак.

4. Қайси ҳолатларда ходимга ишдан бўшатиш нафақаси берилади?

Ходим қуйидаги асосларда ишдан бўшатилганда унга ишдан бўшатиш нафақаси тўланади.

– иш берувчининг ташаббусига кўра (ходим айби билан ишдан бўшатилганда нафақа берилмайди);

– тарафлар ихтиёрига боғлиқ бўлмаган қуйидаги ҳолатларда:

1) ходим ҳарбий хизматга чақирилганда;

2) шу ишни илгари бажариб келган ходимнинг аввалги ишга тикланганлиги (масалан, ходим ноқонуний ишдан бўшатилса, суд уни қайта тикласа), суд қарори асосида ташкилот тугатилганда ҳамда Қонунчилик палатаси депутати;

3) Сенат аъзоси ваколати тугаганлиги ёки улар тарқатиб юборилганлиги учун улар аввалги лавозимига (ишига) қайтганда;

4) ишга қабул қилиш қоидалари бузилганда, агар қоидабузарликни бартараф этиш имкони бўлмаса ва у ишни давом эттиришга тўсқинлик қилса;

Бунда, қоидабузарлик ходим айби билан содир этилган бўлса (суднинг муайян лавозимни эгаллаш ёки муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этишга оид ҳукмини яшириш, сохта ҳужжатлар тақдим этиш ва бошқалар) нафақа тўланмайди.

5) ишни давом эттиришга тўсқинлик қиладиган ҳолатлар юзага келганда (ходим тиббий хулоса асосида тўлиқ меҳнат қилишга қобилиятсиз деб топилганда, лицензия ёки рухсатнома тугатилганда).

Ушбу ҳолатлар ходим айби билан пайдо бўлса нафақа тўланмайди.

– ходим янги меҳнат шартларида ишни давом эттиришни рад этганда;

– ходим тиббий хулоса асосида соғлиғига мос бошқа ишга ўтишни рад этганда ёки иш берувчида ходимга мос иш бўлмаганида;

– ходим иш берувчи билан бирга бошқа жойдаги ишга кўчишни рад этганда;

– ташкилотнинг мулкдори алмашганда, ташкилот қайта ташкил қилинганда, бўйсунуви ўзгарганда ходим ишни давом эттиришни рад этганда.

5. Айрим ходимларга ўртача ойлик иш ҳақининг 200 фоизигача нафақа берилади

Ишдан бўшатиш нафақаси миқдори ходимнинг айни шу иш берувчидаги иш стажига боғлиқ бўлади.

Ишдан бўшатиш нафақаси ходим иш стажига мос равишда унинг ўртача ойлик иш ҳақининг қуйидаги миқдорларидан кам бўлиши мумкин эмас:

3 йилгача иш стажига эга ходимлар учун –50 фоиздан;

3 йилдан 5 йилгача иш стажи учун – 75 фоиздан;

5 йилдан 10 йилгача иш стажи учун – 100 фоиздан;

10 йилдан 15 йилгача иш стажи учун – 150 фоизидан;

15 йилдан кўп иш стажи учун – 200 фоизидан.

Жамоа келишувларида, жамоа шартномасида, ички ҳужжатларда, меҳнат шартномасида ишдан бўшатиш нафақаси билан боғлиқ бошқа кафолатлар белгиланиши мумкин.

Бу кафолатларга кўпроқ нафақа тўлаш, ходимнинг бошқа жойдаги иш стажини ҳам қўшиб ҳисоблаш кабиларни мисол келтириш мумкин.

6. Ишдан бўшатишнинг қонунийлигини исботлаш иш берувчи вазифаси ҳисобланади

Ходим ишдан бўшатишдан норози бўлса иш берувчи ўзига мурожаат қилиш ёки судга шикоят қилиши мумкин.

Чунки иш берувчи доим ҳам шахсан ўзи ишдан бўшатиш асосли эканлиги текширмайди, кадрлар бўлими маълумотлари асосида ишдан бўшатиш ҳолатлари бўлиши мумкин. Шунда ходим иш берувчининг ўзига мурожаат қилса ишга қайта тикланиши мумкин.

Ходим ҳақиқатда ноқонуний бўшатилган бўлса унга аввалги иши берилиши ҳамда етказилган моддий зарар ва маънавий зиённи тўлиқ қопланиши керак.

Моддий зарар ва маънавий зиён миқдори иш берувчи ва ходим келишувига кўра ҳал қилинади. Улар келиша олмаса суд ёки медиация тартибида белгиланади.

Моддий зарар мажбурий прогул учун ҳақ, ишга тиклаш билан боғлиқ қўшимча харажатларни ўз ичига олади.

Маънавий зиённи суд белгилайди, бу ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлиши мумкин эмас.

Суд ишга тиклаш ўрнига ходим илтимосига кўра унга 3 ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган қўшимча товон ундириши мумкин.

Низони кўриб чиқишда ишдан бўшатишнинг қонунийлигини исботлаш иш берувчи вазифаси ҳисобланади.

Ходимлар меҳнат низолари бўйича судга мурожаат этганда суд харажатларидан озод қилинади.

Суд харажатлари деганда давлат божи ва ишни кўриш билан боғлиқ чиқимлар тушунилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Миллионер! Ҳусанов “Сити”да жами қанча маош олади?

Франциянинг L’Équipe спорт нашри Англия Премьер-лигасидаги энг юқори маош олувчи 5 нафар футболчидан иборат рейтингни эълон қилди.

Эрон Трампнинг Ҳўрмуз бўғозини очиш бўйича ултиматумига жавоб қайтарди

Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.

Эрон уламолари Хоманаийдан атом бомба ясашга рухсат беришни сўради

"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.

Эрон Ҳўрмуз бўғозининг «калитларини йўқотиб қўйди»

Бу ҳақда Ислом Республикасининг Зимбабведаги элчихонаси маълум қилди.

Европа Украинадан воз кечиб, Россия билан ҳамкорлик қилишга ҳаракат қилмоқда

Бу ҳақда Германиянинг Berliner Zeitung газетаси хабар берди

Эрон: "Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси тажовузкор АҚШнинг USS Abraham Lincoln авиаташувчи кемасига зарба берди"

Бу ҳақда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси матбуот хизмати маълум қилди.

Эрон ҳаво мудофааси тизимлари Исроил учун кўринмас бўлиб қолди

Бу ҳақда Исроил мудофаа ва хавфсизлик форуми раиси Амир Авиви маълум қилди.

Трампнинг босими остида қолган Саудия Арабистони шаҳзодаси Путин билан суҳбатлашди

Бу ҳақда Россия ОАВлари Кремль матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.

Ҳормуз бўғозида Америка қирувчи самолёти уриб туширилди

Бу ҳақда ISNA агентлиги Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига таяниб хабар берди.

Пеп Гвардиола Европанинг гранд терма жамоасини қабул қилиб олиши мумкин

Италия терма жамоаси навбатдаги бор Жаҳон чемпионатидан қуруқ қолганидан сўнг янги мураббий тайинлашга тайёргарлик кўрмоқда.

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Эрон мусулмон давлатларига чақириқ билан чиқди

Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.

Шимолий Корея Эрондан узоқлашишни бошлади — разведка

Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.

“Агар менинг қўлимда бўлса, мен нефтьни олиб қўяр эдим. Лекин АҚШ халқи буни тушунмайди деб ўйлайман,” — Трамп

Эрон халқи қурол олса, қаршилик кўрсатади. Агар уларда қурол бўлса, Эрон жуда тез таслим бўлар эди.

АҚШ Эронда ўз “заифлигини” кўрсатди

Беларусь президенти Александр Лукашенко АҚШнинг Эрондаги ҳаракатлари унинг “заифлигини” намоён этганини билдирди.

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилади?

Европа чемпионлар лигасининг чорак финал босқичи доирасида бўлиб ўтадиган ўйин Zo'r TV телеканали орқали жонли трансляция қилинади.

Самарасиз ишлаётган давлат корхоналари сони эълон қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев 6 апрел куни иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштиришга доир таклифлар тақдимоти билан танишди.

Исроилда 7 мингдан ортиқ киши жароҳатланди

Эрон зарбалари натижасида Исроилда 7 142 нафар киши жароҳат олгани маълум қилинди.

АҚШ ва Исроил Эронда мақсадларига эриша олмади

The Responsible Statecraft нашрига кўра, АҚШ ва Исроил Эронга қарши бошланган ҳарбий кампанияда кутилган натижаларга эриша олмаган.

Мария Захарова Японияни Украина можаросига аралашишда айблади

Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова Японияни Украинадаги можарога тобора кўпроқ аралашаётганликда айблади.

Дональд Трамп: сешанба Эрон билан битим учун сўнгги муддат бўлиши мумкин

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан келишувга эришиш учун сешанба куни сўнгги муддат бўлиши мумкинлигини билдирди.

Испания аҳолиси Трампни тинчлик учун Путиндан кўра каттароқ хавф деб билишади — El Pais

Нашр томонидан ўтказилган сўровномага кўра, испанлар тинчликка асосий хавф сифатида АҚШ президенти Доналд Трампни (81%) кўришади.

The Wall Street Journal: Украина урушда янги стратегия излаяпти

Украинада уруш деярли тўрт йилга яқинлашар экан, Россиянинг секин, лекин доимий босими Киев позицияларини музокараларда заифлаштирмоқда.

Саида Мирзиёева АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили билан учрашди

“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.

35 кг.дан ортиқ наркотик моддалар контрабандасига чек қўйилди

Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Андижонда ҳоким ўринбосари пора билан ушлангани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга кўра, Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари И.Исманов 50 минг доллар пора олаётганда қўлга олинган.

Эрон ҳукумати икки намойишчини қатл қилди

Диний суд талқинига кўра, улар оммавий қотилликларни режалаштирган.

Жиззахда аянчли ЙТҲ: 5 киши ҳалок бўлди

ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.

Андижон вилояти ҳокими ўринбосари 50 минг АҚШ доллар пора қўлга олинди

И.Б. Исманов 2022–2025 йилларда Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимини ишлаган.

Бушеҳр АЭСга яна зарба берилди

Бу можаро бошланганидан буён тўртинчиси

Қосим Сулаймоний қариндошлари АҚШда қўлга олинди

АҚШда 2020 йилда ҳалок бўлган генерал Қосим Сулаймонийнинг қариндошлари — жияни ва унинг қизи ҳибсга олингани хабар қилинди.

АҚШ Эрон билан урушда 13 ҳарбий хизматчидан айрилган, 365 нафари эса яраланган

Пентагон маълумотига кўра, Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларда энг кўп талафотни қуруқлик қўшинлари берган.

Германиядаги қонун ўзгариши Украинача сафарбарликка олиб келиши мумкин

Германияда ҳарбий хизматга оид қонунга киритилган ўзгаришлар жамиятда баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.

Дональд Трамп Эронга 48 соат берди: “шундан сўнг дўзахни очамиз”

АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга Яқин Шарқ келишуви бўйича АҚШ шартларини қабул қилиш учун 48 соат муддат берганини маълум қилди.

Венада Россияга қарши санкцияларга қарши митинг ўтди

Намойишда бир неча юз киши иштирок этган.

Дональд Трамп Эрон операцияси туфайли қийин вазиятга тушди

Истеъфодаги америкалик дипломат Жим Жатраснинг фикрича, АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга қарши операция сабаб мураккаб сиёсий вазиятда қолган.

Германияда ниқобли шахс поезд йўловчиларига ҳужум қилди

Йўловчилардан бири ҳужумчини ҳожатхонага қамаб қўйишга муваффақ бўлган. Полиция жиноятчини Бонн/Зигбург вокзалида қўлга олди.