Ироқдаги ёнғинда яраланган 20 киши даволаш учун Туркияга олиб келинди

Ироқдаги ёнғинда яраланган 20 киши даволаш учун Туркияга олиб келинди

Ироқдаги тўйхонада содир бўлган ёнғинда жароҳатланган 20 киши даволаниш учун Туркияга олиб келинди.

Ироқ ҳарбий самолёти 21:00 да Истанбул аеропортига қўнди.

Яраланганлар тез ёрдам машинасида шаҳарнинг Газиосманпаша туманидаги шифохонага юборилди.

Ироқнинг Истанбулдаги Бош консули Муҳаммад Салмон, мавзу юзасидан баёнот берган Туркия Ташқи ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, 26-сентябр куни Ироқнинг Найнаво губернаторлиги маркази Мосул шаҳри яқинидаги Қорагуш шаҳридаги тўйхонада ёнғин содир бўлган эди. Оқибатда 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, 200 дан ортиқ киши жароҳатланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!