Ираклий Гарибашвили Туркия президенти билан учрашди

Ираклий Гарибашвили Туркия президенти билан учрашди

Ираклий Гарибашвили Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан икки томонлама, минтақавий ва кўп томонлама кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилди.

Бу ҳақда Грузия бош вазири ижтимоий тармоқларда ёзган.

“Биз Истанбул ва Тбилиси ўртасидаги стратегик шерикликни янада ривожлантириш учун узоқ муддатли ҳамкор ва дўстмиз”, — деди у.

Учрашув БМТ Бош Ассамблеясининг 77-сессияси доирасида бўлиб ўтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!