Иордания Ғазога навбатдаги ҳаводан гуманитар ёрдам юкларини ташлади

Иордания Ғазога навбатдаги ҳаводан гуманитар ёрдам юкларини ташлади

Иордания ҳарбийлари 23 апрель куни очарчилик чангалида қолган Ғазога ҳаводан гуманитар ёрдам юкларини ташлади. Бу ҳақда CNN нашри хабар берди.

Иорданиянинг Petra нашри хабарига кўра, Иордания ҳарбийлари Ғазо шимолидаги бир нечта объектларга етти марта ҳаводан гуманитар ёрдам юклари ташлаган.

Petra манбасининг айтишича, Иордания 7 октябрдан бери Ғазога 87 марта ҳаводан гуманитар ёрдам юборган. 209 та халқаро ёрдам дастурида иштирок этган.

23 апрелдаги ёрдам дастури АҚШ, Миср ва Германия билан биргаликда амалга оширилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!