Интернет ижтимоий тармоқларда сал аввал икки нафар фуқаро томонидан беҳаё қилиқлар ва сўзлар орқали навоийлик хотин-қизлар шаъни тилга олинган видеолавҳага тарқалди. Вилоят ИИБ томонидан ушбу ҳолатга расмий муносабат билдирилди.
"Халқимиз азалдан аёлларни эъзозлаб келган. Хотин-қизларимизни ҳамда мунис онажонларнинг ҳурмати шаъни ва қадр қиммати ҳар доим юқорида бўлган. Сал аввалроқ ижтимоий тармоқларда бетайин қилиқлар билан кўпчиликнинг ҳақли эътирози ва нафратига сабабчи бўлган икки йигит навоийлик қизларнинг шаънини булғашга уринган ҳолати акс этган видеолавҳа тарқалди. Ҳолатни зудлик билан Ички ишлар бошқармаси ўз назоратига олди ҳамда гумонланувчи йигитларнинг шахсига ойдинлик киритишга киришишди. Қисқа фурсатларда олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида мазкур фуқаролар Навоий шаҳрида истиқомат қилувчи Суннат Тожиев ҳамда Беҳруз Бекпўлатов эканлиги аниқланди. Ҳолат 8-апрелда тунги соат 22:00 ларда тасвирга олинган. Йигитларнинг айтишича, бу шунчаки ҳазил тариқасида олинган ва улар қилган ишидан чин дилдан пушаймонлигини билдиришиб навоийлик барча хотин қизлардан узр сўрашди. Қанийди биргина узр билан қилинган хатони тузатиш имкони бўлса… Ҳозирда ҳолат юзасидан йиғилган материаллар қонуний чора кўриш мақсадида Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судига юборилган.
Халқимизда “Битта тиррақи бузоқ бутун подани бузади" деган ибора бекорга айтилмаган. Ўзининг бемаъни чиқишлари билан вилоят аҳолисини ҳақорат қилишга уринган бу фуқароларнинг ҳам опаси, синглиси ва ёки турмуш ўртоғи ҳам мазкур жамият аъзолари эканини ҳис қилишдимикан? Нима бўлганда ҳам уларнинг бу ҳаракати қонунда белгиланган тартибда жавобгарликни келтириб чиқаради. Суднинг якуний хулосаси бўйича кейинроқ батафсил маълумот берамиз" дейилади вилоят ИИБ ахборот хизмати хабарида.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Александр Лукашенкога оид иш Халқаро жиноят судида дастлабки босқичда кўриб чиқилмоқда. Палата таркибига уч нафар судья кирган бўлиб, уларнинг барчаси аёллардир.
Швеция пойтахти Стокголм шаҳри марказидаги “Зайд ибн Султон ал-Наҳайён” масжид-мажмуасида Ўзбекистон делегацияси ва Швеция диний пешволари ўртасида самимий мулоқот бўлиб ўтди.
Агентликнинг хабар беришича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши уруши бошланганидан бери Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) разведкаси 103 нафар “Америка-сионистик режис ёлланма аскарини” ҳибсга олган.
Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги туркий дунё нашриётчилик соҳасини ягона майдонда бирлаштириш мақсадида 27–29 март кунлари Анқарада “Туркий дунё ноширлик конгресси”ни ўтказмоқда.
Жиноят 26 март куни туш пайтида Ниёзбек йўли кўчасида келиб чиққан жанжалдан сўнг содир этилган. Кузатув камераларидаги тасвирларда воқеадан аввал бошқа одамлар кўз ўнгида икки эркак муштлашаётганини кўриш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Аббас Арагчи Эрон ташқи ишлар вазири сифатида Туркия ташқи ишлар вазири Хакан Фидан билан телефон орқали суҳбатда АҚШнинг ҳаракатлари ва сўзлари ўртасида зиддият борлигини таъкидлади.