Американинг микросхемалар ишлаб чиқарувчи Intel компанияси ўз бизнесини жонлантириш ва рақобатчиларига етиб олиш мақсадида 15 мингдан ортиқ ишчисини қисқартирмоқчи. Ушбу янгиликлар фонида компания акциялари қиймати 20 фоизга тушиб кетди.
Компания 2024 молиявий йилнинг тўртинчи чорагида дивидендлар тўламаслигини ва бутун йилга мўлжалланган капитал харажатларини 20 фоиздан ортиққа қисқартиришини эълон қилди.
Компания бош директори Пэт Хелсингерга кўра, Intel’нинг зарарга киришига сунъий интеллект юкламаларни камайтиришга ёрдам берадиган Ultra PS чипларини ишлаб чиқаришни тезлаштириш борасидаги қарори билан боғлиқ. Шунингдек, у компания Intel 4 ҳамда 3 чипларини ишлаб чиқариш Орегондаги заводдан Ирландиядаги заводда кўчиришни тезлаштиришга қарор қилганини, бу эса қисқа истиқболда кўплаб харажатларни юзага келтирганини билдирди.
Компаниянинг 15 мингга яқин ходими жорий йил давомида ишдан бўшатилади. Бош директор компания ўз харажатлари тузилмасини Intel’нинг янги операцион моделига мослаштириши ва иш услубини тубдан ўзгартириши кераклигини айтди. Бундан ташқари, Intel «сунъий интеллект каби кучли тенденциялардан» ҳали фойда кўрмади.
Хелсингернинг таъкдлашича, компания тез орада ишчилар учун кенгайтирилган пенсия ва ихтиёрий ишдан бўшатиш дастурини таклиф қилади.
Самарқанд шаҳрининг "Конигил" маҳалласидан жой олган ва маҳаллий аҳоли орасида “қўзиқорин шаклидаги уй” сифатида машҳур бўлган ноқонуний 12 қаватли бинони бузиш ишлари бошланди.
Интернет ижтимоий тармоқларида Бешариқ туманида “ёввойи” кимса пайдо бўлгани ва аёллар, болaларга ташланиб қолаётганлиги ҳақида тарқалган хабар Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Европа мамлакатлари Россия энергия манбаларидан воз кечишга уринишган бўлса-да, 2022 йилдан кейин, айниқса табиий газ бўйича, бу йўналишда барқарор натижа қўлга киритилмади.
Исроил Суриядаги айирмачи кучлар орқали мамлакатни бўлиб ташлашга уринмоқда. Бу ҳақда Сурия ахборот вазири Ҳамза ал-Мустафо Туркиянинг “Anadolu” ахборот агентлигига берган интервьюсида маълум қилган.
Болани ерда маҳаллий аҳоли вакили топиб олиб, тез ёрдам чақирган. Ҳодиса жиддийлигига қарамай, бола ҳушини йўқотмаган. Унинг қўли синган, умуртқа поғонаси чўзилган
Маълум қилинишича, аёл давлат чегараси чизиғидан 80 метр масофада, чегара ҳудудида ноқонуний равишда бўлиб, Қозоғистон ва Россия чегарасини расмий ўтиш пунктларидан ташқарида кесиб ўтмоқчи бўлган.
1 августдан бошлаб АҚШ президенти Доналд Трамп Жанубий Корея ва Ҳиндистондан олиб кириладиган маҳсулотларга янги бож тўловлари жорий этилишини эълон қилди. Унда икки давлатга турлича ёндашув намоён бўлди.