Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди (ИҲЕС) Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвилининг унга қарши ўтказилган икки жиноий суд жараёнидаги қонунбузарликлар ҳақидаги шикоятини қаноатлантирмади.
"Собиқ президентга нисбатан жиноий иш қўзғатилишининг адолатлилигига шубҳа қилиш учун ҳеч қандай асос йўқ", — деб ёзади ИҲЕС матбуот хизмати X ижтимоий тармоғида.
Саакашвилининг ИҲЕСга аризаси унга нисбатан қўйилган иккита жиноий иш юзасидан бўлган. Биринчиси, 2005 йилда депутат Валерий Гелашвилининг шафқатсизларча калтакланишини ташкил қилиш билан боғлиқ бўлса, иккинчиси, Саакашвили 2008 йилда қотилликда айбланган Грузия Ички ишлар вазирлигининг тўрт нафар юқори мартабали амалдорига берган амнистия билан боғлиқ. Икки ҳолатда Саакашвили 2018 йилда айбдор деб топилиб, сиртдан мос равишда олти ва уч йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.