InSight қурилмаси Марс экватори яқинидаги Элизий текислигига муваффақиятли қўндирилди ва НАСА’нинг узоқ алоқа тизимлари билан боғланди.
"Кун" нашрининг ёзишича, қурилма Қизил сайёранинг қаъридаги жараёнларни кузатиш учун мўлжалланган илк қурилма бўлиб, унинг бортида сейсмограф, геофизик термометр бор. Термометр Марсда бурғиланадиган 5 метрлик қудуқда сайёра қаъридаги ҳарорат ўзгаришларини ўлчаш учун ўрнатилади. Зонддаги қурилмалардан бири сайёра айланиши тебранишларини юқори аниқликда кузатиб боради, бу сайёра қаърида массанинг тақсимланишини аниқлаш ва унинг ички тузилишини яхшироқ тушунишга ёрдам беради.
Қурилмани қўндириш Тошкент вақти билан соат 00:47да бошланган ва 6 дақиқадан кейин у сайёра сиртига қўндирилган. 350 кг оғирликка эга қурилма қўниши вақтида катта юкламаларни ҳис қилди. У Марс атмосферасига соатига 20 минг кмга яқин тезлик билан кириб, сўнгра юмшоқ қўниш учун қисқа вақт ичида бу тезликни 10 мартадан кўпроққа туширди. Бу вақт ичида қурилманинг иссиқдан ҳимояловчи панеллари 1000 даража иссиққача қизиган.
“Қурилманинг барча тизимлари жойида, шикоятлар йўқ”, деб маълум қилишган НАСА вакиллари.
Қурилма Қизил сайёрага қўнгандан бир неча дақиқа кейин Ерга у ердан илк суратни жўнатди. Суратда чанг зарралари ва сайёра уфқи тасвирланган.
Парвоз дастурига кўра, кейинги босқичда қурилманинг қуёш батареялари очилиши режалаштирилган. Ушбу операция 4 соат давомида бажарилиши кутилмоқда.
НАСА ўз сайтида қурилманинг қўндирилишини жонли тарзда намойиш қилиб борди.
InSight НАСА томонидан охирги 20 йил ичида Марсга муваффақиятли қўндирилган 4-модул бўлди.
Журналистларнинг таъкидлашича, “тозалаш” кўламининг кенгаяётгани Хитойда нафақат коррупцияга, балки сиёсий садоқатга тобора кўпроқ эътибор қаратилаётганидан далолат беради.
Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.
Бир кун аввал Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Россия БМТга Донбасс, Новороссия ва Қрим халқларининг Гренландия сингари ўз-ўзини идора этиш ҳуқуқини тан олиш ҳақида сўров юборганини маълум қилганди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикасига расмий ташрифи доирасида мамлакатимиз Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдоған билан биргаликда “Анқара Палас” музейи билан танишди.
Тезкор-қидирув тадбирлари жараёнида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан сохта киллер ишга жалб қилинган. Фуқаро унга 2,2 минг АҚШ доллари тўлашни ваъда қилган.
АҚШдаги нуфузли таҳлил маркази – CSIS (Center for Strategic and International Studies) Россия ва Украина ўртасидаги урушда ҳар икки томон кўрган йўқотишлар бўйича ҳисобот эълон қилди.
Иссиқхона фаолияти билан шуғулланадиган тадбиркорлар учун маҳсулотларни етарли ҳарорат билан таъминлаш муҳим ҳисобланади. Айниқса, қишнинг совуқ кунларида иссиқхонани иситиш кўп ҳаракат ва харажат талаб қилади. Бу борада тадбиркорлар учун энг самарали ечим — қулай ҳудуд танлашдир. Хусусан, Сурхондарё вилояти табиий иссиқ иқлими, қулай муҳит ва шарт-шароитлари билан айнан иссиқхонада маҳсулот етиштирувчилар учун жуда қулайдир.
Таҳлиллар шуни кўрсатдики, сохта гувоҳномаларни олган фуқароларнинг 455 нафари 1 305 марта йўл ҳаракати қоидаларини бузган, 9 нафари йўл транспорт ҳодисаси содир этгани оқибатда, 6 нафар фуқаро тан жароҳати олган ва 3 нафари вафот этган.
Истанбулда ўзбекистонлик Дурдона Ҳакимованинг ўлдирилиши бўйича тергов давом этмоқда. Аёлнинг жасади Шишли туманидаги чиқинди қутисидан топилган. Бу жиноят кенг жамоатчилик эътирозига сабаб бўлди.
Эрондаги намойишлар ҳали ҳам куч билан босилиб, инсон ҳуқуқлари ташкилотлари маълумотларига кўра, ҳалок бўлганлар сони 10 000 нафар ва ундан ортиқ деб баҳоланмоқда.