Россия оммавий ахборот воситалари хабар беришича, Ингушетияда полициячиларни отиб ўлдирган жиноятчилар қочиб кетган деб тахмин қилинаётган ёниб кетган ВАЗ-99 автомобили топилди.
Республикада ҳужумчиларни қидириш учун "Ушлаш" режаси эълон қилинди.
***
Ҳалок бўлганлар Ингушетиядаги Экстремизмга қарши кураш маркази раҳбари ўринбосари Адам Хамхоевнинг қўриқчилари бўлган. Унинг ўзи ҳам машинада бўлган, бироқ жароҳат олмаган.
Илгари бу уриниш Хамхоевга нисбатан қилинган ва у барбод бўлганди. Отишма содир этганлар ёқилғи қуйиш шохобчасида уларнинг машинасини кутишган. Бу Хамхоевнинг ҳаётига қилинган бешинчи суиқасддир, деб ёзади Россия телеграм каналлари.
***
Ингушетияда федерал автомобиль йўлида Магасга кираверишда номаълум шахслар "E" маркази ходимларини олиб кетаётган автомобилни ўққа тутишган. Давлат оммавий ахборот воситалари уч киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар бермоқда.
Маҳаллий телеграм каналларининг маълумотларига кўра, бир неча киши автомобилга қарата ўт очган, сўнгра номаълум томонга қочиб кетишган. Ҳозирги пайтда улар қидирилмоқда.
Базанинг хабар беришича, ўқ отиш 99-моделга тегишли кумушранг "Лада"дан амалга оширилган. Канал маълумотларига кўра, ўққа тутилган автомобилга Ингушетия "E" маркази раҳбарининг ўринбосари Адам Ҳамхоев ҳам минган экан. У жароҳат олмаган.
Москва Яманнинг “Ансоруллоҳ” гуруҳи билан алоқада экани, Исроил ва унинг иттифоқчиларига қарши амалиётларида унга ёрдам бериш учун қурол жўнатаётгани АҚШнинг ғазабини қўзғатди.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Ғазо секторида инсониятга қарши ва уруш жиноятлар содир этгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди.
Россия Федерацияси «ДХР», «ЛXР» деб номланган ва Украинанинг Запорожье ва Херсон вилоятларининг бир қисмини қўшиб олиш тажрибасидан мамлакатга бошқа «янги ҳудудлар» ни қўшишда фойдаланиши мумкин.
Пхенян тарғиботчилари Жанубий Кореяда президент Юннинг ўтган ҳафта ҳарбий ҳолат эълон қилиш тўғрисидаги ҳайратланарли қароридан сўнг юзага келган сиёсий ғалаённи изоҳлашда шошилмади.
Россия ўз қўшинларини Сурия шимолидаги фронт чизиғидан ва Алавий тоғларидаги постлардан қисман олиб чиқмоқда, аммо уларни иккита асосий базада - Латакия вилоятидаги Хмеймим авиабазаси ва Ўрта эр денгизи соҳилидаги Тартус ҳарбий-денгиз базасида қолдирмоқда. Бу ҳақда Reuters Суриянинг тўрт нафар расмийсига таяниб ёзмоқда.
Жанубий Корея парламенти ўтган ҳафтада мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этишга муваффақиятсиз уриниш қилган президент Юн Сок Ёлга импичмент эълон қилиш учун овоз берди, деб хабар бермоқда “Yonhap”.
Таиланднинг Ум Пҳанг шаҳрида Қизил Хоч фестивалида портлаш содир бўлди, оқибатда 50 га яқин киши жароҳатланди, тўрт киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Ком Чад Луэк.