Индонезиядаги стадионда юз берган тартибсизликларда ҳалок бўлганлар сони 174 кишига етди

Индонезиядаги стадионда юз берган тартибсизликларда ҳалок бўлганлар сони 174 кишига етди

Индонезиянинг Маланг шаҳридаги стадионда юз берган тартибсизликлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 174 кишига етди.

Бу ҳақда Шарқий Ява провинцияси вице-губернатори Эмил Дардак баёнотига асосланиб, Associated Press хабар бермоқда.

Аввалроқ Индонезия чемпионатидаги футбол учрашувидан кейинги тартибсизликлар оқибатида 120 дан ортиқ футбол ишқибози ҳалок бўлгани хабар қилинганди.

Индонезия президенти Жоко Видодо воқеа юзасидан тергов ўтказишни буюрди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!