Индонезияда жиноий тўда раҳбарлари коронавирусга қарши курашга жалб қилинади

Индонезияда жиноий тўда раҳбарлари коронавирусга қарши курашга жалб қилинади

Индонезия ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари коронавирус пандемияси шароитида ниқоб режимига риоя этиш ва ижтимоий масофани назорат қилиш учун йирик жиноий гуруҳлар раҳбарларини жалб қилмоқчи.

Бу ҳақда “Jakarta Post” томонидан хабар берилди.

Газетанинг ёзишича, миллий полиция бошлиғининг ўринбосари Гатот Прамоно тегишли режани мамлакат парламентига тақдим этган.

“Гап жиноий гуруҳлар раҳбарларини ишга олиш ҳақида кетмаяпти”, дейди Прамоно.

Унинг сўзларига кўра, бозорлар ва автотураргоҳлар “мафия” тузилмалари томонидан назорат қилинади, шунингдек, CОВИД-19 тарқалишининг олдини олиш учун жирий этилган қоидаларнинг бажарилишига кўз-қулоқ бўлишади. Шу билан бирга, полиция ва ҳарбийлар жиноий гуруҳлар аъзоларининг инсон ҳуқуқларини бузмаслигини таъминлайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!