Ижтимоий тармоқларда чет элдан келган фуқаролар паспорт маълумотлари ўғирланиб, бошқа телефонларга uzimei'дан рўйхатдан ўтказилаётгани ҳақида шикоятлар кўпаймоқда. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги вакили ушбу масала юзасидан Kun.uz саволларига жавоб берди.
Вазирлик матбуот котиби Шерзод Аҳмадовнинг қайди этишича, мобиль қурилмани рўйхатдан ўткази икки хил усулда амалга оширилади: Ўзбекистонга четдан кириб келган жисмоний шахсларда бўлган мобиль восита ҳамда ўрнатилган тартибда божхона назоратидан ўтган, мамлакатга юридик ташкилот томонидан тижорий мақсадларда импорт қилинган уяли алоқа воситалари қайдга олинади.
Рўйхатга олишда нега муаммо бўляпти?
«Куни кеча тарқаган хабарларга қараганда, айрим фуқаролар чет элдан қайтгач, уяли алоқа воситасини паспорти билан рўйхатдан ўтказа олмаган. Мобиль қурилмаларни Ўзбекистонга жисмоний шахслар ҳам олиб кириши мумкин, аммо унинг миқдори чекланган ва бу қонун билан тартибга солинади. Демак, ҳақиқатан четдан қайтганини тасдиқлаш орқали фуқаролар хориждан Ўзбекистонга олиб келган телефонларини рўйхатдан ўтказиши керак эди.
Юзага келган ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат этдик. Негаки, шахсга оид маълумотлар учинчи шахс томонидан ноқонуний фойдаланилган бўлиши мумкин. Бу тергов-суриштирув жараёнида ойдинлашади», — дейди Аҳмадов.
Ҳукуматнинг тегишли қарори билан, Ўзбекистонда мобиль қурилмаларни ҳисобга олиш тизими жорий этилган. Ҳужжатга кўра, бундан кўзланган мақсад – «истеъмолчиларга сифатли мобил қурилмалардан фойдаланиш имкониятини яратиш, ички бозорни контрафакт маҳсулотларнинг олиб кирилиши ва сотилишидан ҳимоя қилиш ҳамда телекоммуникация бозорида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш» эди.
Шерзод Аҳмадовнинг билдиришича, рўйхатга олинган уяли алоқа восита йўқотилган ё ўғирланганда эгасининг сўрови асосида қурилма «қора рўйхат»га киритилиши мумкин. Яъни ўғирланган мобиль қурилмадан фойдаланишнинг техник имконияти йўқолади.
Мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларини автоматик тарзда рўйхатдан ўтказиш 2019 йил 31 октябрига қадар бепул амалга оширилиши белгиланиб қўйилганди. Бунга қадар, тизим оператори томонидан автоматик тарзда мобил қурилмалар IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш амалга оширилиб келинган. 2019 йил 1 декабрга қадар бепул, аммо мажбурий рўйхатдан ўтказиш тадбири бўлиб ўтди. Шундан сўнг, уяли алоқа воситасида SIM-карта фаоллаштирилгандан бошлаб 30 кун ичида қурилмани ҳисобга қўйдириш БҲМ 20 фоиздан (44 600 сўм) тўлов ундирила бошланди.
Ушбу муддатдан сўнг қурилмалар IMEI-кодларини UZIMEI тизимидан рўйхатдан ўтказиш учун 25 фоиз БҲМдан (55 750 сўм) тўлов амалга ошириш керак бўлади.
Тўлов нега керак?
Феълан солиқ, мажбурий йиғимга ўхшаш тўлов ҳукумат қарорига мувофиқ, республика телекоммуникация инфратузилмасини, шу жумладан қишлоқ ва чекка аҳоли пунктлари, туристик ва рекреацион ҳудудларда ривожлантириш лойиҳаларини, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ давлат органларида амалга оширилаётган ахборот-коммуникация технологиялари жорий этиш лойиҳаларини мақсадли молиялаштириш учун Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади.
Вазирлик қошидаги «Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази» ДУК матбуот котиби Зилола Иноятова баёнотига кўра, тўловнинг айнан 44 минг сўм атрофида этиб белгиланишида «республика иқтисодий сиёсатини инобатга олинган».
«Тизимни жорий этиш ва унинг ишлашини таъминлаш учун белгиланган миқдорда сарф-харажатлар қилинган. Келиб тушаётган маблағнинг айрим қисми ушбу харажатларни қоплашга йўналтирилган. Шунингдек, UZIMEI тизимини техник жиҳатдан ривожлантириш, тўлов тизимларини жорий этиш учун қилинган харажатларни қоплаш, «Ўзбекистон почтаси» АЖ хизматларига, мижозларга хизмат кўрсатаётган ходимларга ойлик тўлаш талаб қилинади», — деган у.
Аҳоли тўловдан норози бўлган
Жорий йил февралда «Менинг фикрим» жамоавий мурожаатлар порталида мобиль қурилмaлaрнинг IMEI-кодлaрини рўйхaтдaн ўткaзишни соддaлaштириш ҳақида петиция эълон қилинди.
Мурожаатда жисмоний вa юридик шaхслaрдaн мобил қурилмaлaрнинг IMEI рaқaмлaрини рўйхaтгa олиш учун aҳолидaн ундирилaдиган тўловлaрни бекор қилиш вa рўйхaтгa олишни янада соддaлaштириш тартибини жорий этиш сўралганди.
Етарлича овоз тўплаган петиция парламент депутатлар томонидан ўрганиш бошланганди. Ишни ўрганувчи гуруҳ таркибида фаолият юритган депутат Дониёр Ғаниев Telegram-каналида мобиль қурилмани ҳар ким йилда бир марта бепул ҳисобга қўйдириш ҳуқуқига эга бўлиш керак, дея муносабат билдирганди. Аммо парламент ўрганиши қандай якунлангани ҳақида ахборот йўқ.
Алишер Рўзиохунов тайёрлади.
Тасвирчи ва монтаж устаси – Отахон Юсупов.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
2024 йил ноябридан режалаштирилган ва 2025 йилда амалга оширилган «Қизил тўй» операцияси давомида Исроил ҳарбий ҳаво кучлари 12 дақиқа ичида Эроннинг 10 нафар юқори лавозимли ҳарбий раҳбарини йўқ қилишга эришди. Бу операция Эрон мудофаа тизимида жиддий нуқсон борлигини намойиш этди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Эрон Теҳроннинг тўхтатишга рози бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган тинчлик келишувининг муддати яқинлашар экан, Исроилга бир нечта босқичли ҳаво ҳужумларини бошлади.
"Теҳроннинг амалиётлари “дўст ва қардош Қатар давлати ва унинг халқи учун таҳдид ёки хавф туғдирмайди”, дейилади Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши баёнотида.
АҚШ президенти Дональд Трамп ўзи Эронга қарши уюштирган зарбаларни “том маънода ҳарбий муваффақият” деб атаб мақтаган бир пайтда, демократлар уни ваколатини ошириб юборганликда айблашди.
Мексика президенти Клаудия Шейнбаум видеомурожаатида минтақадаги барча тадбирлар тўхтатилганини таъкидлади ва аҳолини уйда ёки бошпаналарда қолишга чақирди.
БМТ 2024 йилда болаларга қарши ҳарбий низолардаги зўравонликлар «мисли кўрилмаган даража»га етганини маълум қилди. Энг кўп ҳуқуқбузарликлар Ғазо ва ишғол этилган Ғарбий соҳилда Исроил армияси томонидан содир этилган.
20 июнь куни “Eco Expo Central Asia 2025” халқаро экологик технологиялар кўргазмаси доирасида Қозоғистон Республикаси Экология ва табиий ресурслар вазири Ерлан Нйсанбаев иштирокчиларнинг кўргазма стендлари билан танишди. Юқори мартабали меҳмонга Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамроҳлик қилди.
Европа Иттифоқи Россия билан кўп йиллик энергетик алоқаларга чек қўйишни режалаштирмоқда. Яқинда қабул қилинган таклифга кўра, ЕИ 2027 йил охиригача Россиядан табиий ва суюлтирилган газ импорт қилишни тўхтатиш учун юридик мажбурий механизмлар жорий этмоқчи.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода 8 нафар қиз келин либосида “Эр керак” деб ёзилган плакатлар билан марказий кўчаларни айланиб юргани акс эттирилган.
Исроилнинг 13 июн куни амалга оширган ҳаво ҳужумлари натижасида Натанзда жойлашган асосий ядровий заводидаги уранни бойитиш центрифугалари бутунлай йўқ қилинган бўлиши мумкин. АЭХА бу ҳодисани радиацион ва кимёвий ифлосланиш келтириб чиқарган жиддий авария сифатида баҳоламоқда.
АҚШ мудофаа вазири Пит Хегсет Яқин Шарқдаги марказий ҳарбий округ ҳудудига қўшимча ҳарбий кучлар ва воситалар юборилишини маълум қилди. Бу қарор Америка қўшинларини ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилинган.
Миср давлатига қарашли MENA ахборот агентлиги хабар беришича, бу қўшма баёнот 16 июнь куни, Миср ташқи ишлар вазири Бадр Абделатти ташаббуси билан, Яқин Шарқ, Шимолий Африка ва Жанубий Осиёдаги ҳамкасблари билан кенгашлардан сўнг эълон қилинган.
86 ёшли Олий раҳбар Оятулло Али Ҳоманаий борган сари яккаланаётгани кўзга ташланмоқда. Унинг асосий ҳарбий ва хавфсизлик маслаҳатчилари Исроилнинг ҳаво ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган, бу эса унинг яқин маслаҳатчилар доирасида катта бўшлиқ қолдириб, стратегик хато қилиш эҳтимолини оширмоқда.
Жиноятдан сўнг Зуев шериги билан бирга ўлдирилган одамнинг жасадини ўзига тегишли чорвачилик фермасида ҳайвонлар учун мўлжалланган кремация печида ёқиб юборган.
Исроил тарихидаги энг кўп хизмат қилган бош вазирнинг сиёсий фаолияти унинг шахсий миссияси — Исломий Республика Эрондан келаётган таҳдидлар ҳақида дунёга огоҳлик бериш билан белгиланган.
Шу билан бирга, Эрон расмийлари агар Тел-Авив агрессиясини тўхтатмаса, Теҳрон ҳарбий бўлмаган объектларни ҳам бомбардимон қилишни бошлаши мумкинлигини айтган
Бир вақтлар бутун дунёда имкониятлар юрти сифатида таниқли бўлган Америка Қўшма Штатлари энди айрим хорижликлар учун хавфли ва исталмаган жой сифатида кўрилмоқда.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг Эрондаги ҳокимият ўзгариши ва Исроилнинг ҳужумлари ўртасидаги боғлиқлик ҳақидаги баёнотига муносабат билдирди.
Бу ҳужум Украина чегарасидан қарийб 1000 км узоқда амалга оширилган. Украина Бош штабига кўра, ушбу заводда Эронда ишлаб чиқилган «Шаҳид» дронлари йиғилади, синаб кўрилади ва Украина ҳудудига, айниқса, энергетика ва фуқаролик инфратузилмасига қарши қўлланилади.
Ҳиндистонлик саноатчи ва Sona Comstar компаниясининг раиси Сунжай Капурнинг вафоти асалари чақиши натижасида юзага келган юрак хуружидан келиб чиққан бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди.