Жазоирлик Имон Хелиф уни World Boxing турнирларидан дисквалификация қилиш қарори устидан Спорт арбитраж судига (CAS) апелляция берди.
Бу ҳақда CAS матбуот хизмати хабар берди.
Май ойида World Boxing боксчилар турнирларда иштирок этиш учун мажбурий гендер тестидан ўтишини маълум қилганди. Ташкилот, Хелифнинг гендер тестидан ўтмагунча аёллар тоифасида иштирок этишига рухсат берилмаслигини таъкидлади.
2024 йилда Парижда бўлиб ўтган Олимпиада ўйинлари вақтида Хелиф жанжал марказида қолди: Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) спортчининг гендер тестидан ўта олмагани ҳақида хабар берганига қарамай, унга мусобақаларда қатнашишга рухсат берилди. IBAни Олимпия ҳаракатидан чиқариб ташлаган Халқаро Олимпия Қўмитаси (ХОҚ) бу тадқиқот натижаларини тан олмади ва Хелиф туғилгандан бошлаб аёл эканлигини таъкидлади.
Жазоирлик спортчи 66 кг вазн тоифасида 2024 йилги Олимпия ўйинлари ғолибига айланди. Олимпиада якунланганидан сўнг француз журналисти Жаффар Аит Аудиа Хелифнинг гендер тести ҳақидаги ҳисоботини чоп этди. МРГ натижасида Хелифнинг бачадони йўқлиги ва ички мояклар борлиги аниқланди. Хромосома тести жазоирлик спортчининг XY кариотипини тасдиқлади ва гормонал тест эркакларникида бир хил тестостерон даражасини қайд этди.
Кейинроқ Хелиф Халқаро бокс ассоциациясини судга берди. Шунингдек, IBA раҳбарияти ХОҚнинг гендер тестларида муваффақиятсизликка учрагани учун 2023 йилги жаҳон чемпионатидан дисквалификация қилинган Хелиф ва Лин Ютингларга Париждаги Олимпиада турнирида қатнашиш имконини берган хатти-ҳаракатларини судда эътирозга олди.
Февраль ойида ХОҚ World Boxingни вақтинча боксни глобал даражада бошқарадиган халқаро ташкилот сифатида тан олди. Март ойида ХОҚ сессияси боксни Бутунжаҳон бокс шафелигида 2028 йилги Олимпия ўйинлари дастурига киритишни маъқуллаган эди. ХОҚ сессияси 2019 йилда Олимпия саралаш ва Олимпиада мусобақаларини ўтказиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган федерация молиявий ва бошқарув муаммоларини ҳал қила олмагани учун IBAни Олимпия ҳаракатидан чиқариб ташлади.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.