Ижтимоий тармоқда тарқалган Самарқанд шаҳрида содир бўлган тўқнашув юзасидан маълумот

Ижтимоий тармоқда тарқалган Самарқанд шаҳрида содир бўлган тўқнашув юзасидан маълумот

⚡️Жорий йилнинг 10 сентябрь куни соат 13:00 ларда Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳар ҳудудидан ўтган М-37А автомобиль йўлининг 43-километрида, "Тошкент-Бухоро" йўналишида ҳайдовчи И.А. "Ford" русумли юк автомобилини бошқараётиб ўзидан олдинда, светофорнинг тақиқловчи ишорасида тўхтаб турган ҳайдовчи, ЙПХ ходими М.Расулов бошқарувидаги "Equinox" русумли автомобилнинг орқа томонига урилган.

🔹Тўқнашув натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Транспорт воситаларига техник зарар етган.

❗️Мазкур ЙТҲ юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

‼️Барча ҳайдовчилардан оралиқ-масофани сақлаб, қоидаларга риоя қилган ҳолда ҳаракатланишларини сўраймиз.

https://t.me/Samarqand_Samarkand/28410


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!