ИИББ: Тошкентда қулаб тушган девор чойхона ҳудудига тегишли бўлган

ИИББ: Тошкентда қулаб тушган девор чойхона ҳудудига тегишли бўлган

Олмазор туманида девор қулаб тушиши билан боғлиқ ҳодиса юз бергани, оқибатда “Нексия-3” русумли автомашинага зарар етгани хабар қилинганди. Тошкент шаҳар ИИББ ҳолат юзасидан қўшимча маълумот эълон қилди.

Қайд этилишича, ИИББ хабари матнида ноаниқликка йўл қўйилган. Аслида девор 1987 йилда қурилган «Қариялар оромгоҳи» чойхонаси ҳудудига тегишли бўлган.

Жорий йилнинг 14 март куни тахминан соат 00:45 ларда Олмазор тумани, Гуруч-ариқ кўчасида баландлиги 3 метр, узунлиги 14 метр бўлган девори қулаб тушганди.

Пойтахт ИИББ эълон қилган маълумотда айтилишича, девор қулаб тушишига пойтахтда кузатилган кучли ёғингарчилик сабаб бўлган.

Расмий хабарда ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар йўқлиги айтилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!